Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 й. 879-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.10.2017 й.
N 879
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ
ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзвиносаноат-холдинг" акциядорлик жамияти
фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзвиносаноат-холдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3239-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 30 октябрдаги
879-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган деб эътироф
этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги 78-сон қарорининг 3, 4 ва 7-бандлари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Этил спирти чиқарувчи корхоналарни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 15 январдаги 21-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 24 мартдаги 51-сон қарорига илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 23-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 31 октябрь