Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2017 й. ПҚ-3343-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2017 й.

N ПҚ-3343



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 октябрдаги

ПҚ-3343-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ангрен" эркин индустриал зонаси ҳудудида резинотехника буюмлари заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2269-сонли қарори иловасида "Холмўминов С.А. - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори" сўзлари "лавозими бўйича - "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Навоийазот" АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 16 декабрдаги ПҚ-2272-сонли қарори иловасида "Холмўминов С.А. - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори" сўзлари "лавозими бўйича - "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Навоийазот" АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 21 июлдаги ПП-2377-сонли қарорининг 2-иловасида "Холмўминов С.А. - "Ўзоғирнефтгазкимё-лойиҳа" институти директори" сўзлари "лавозими бўйича - "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Навоийазот" АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 15 апрелдаги ПП-2521-сонли қарори 2-иловасида "Холмўминов С.А. - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори" сўзлари "лавозими бўйича - "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Шўртангазкимё" комплексининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 20 июндаги ПП-2551-сонли қарори 2-иловасида "Холмўминов С.А. - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори" сўзлари "лавозими бўйича - "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти директори" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 21 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 10-сон, 655-модда