Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 23.09.2017 й. 26/11-сон "Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.10.2017 й. 2093-8-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2017 й.

N 2093-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.09.2017 й.

N 26/11


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотлари фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. 2017 йил 1 октябрдан бошлаб микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори 2,0 млрд. сўм этиб белгилансин.".


2. 4-банд қуйидаги мазмунда баён этилсин:

"4. Фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотлари 2019 йилнинг 1 январига қадар ўз устав фондларини мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган миқдорга етказишлари лозим.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 октябрь, 41-сон, 1073-модда