Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 02.10.2017 й. 10-мҳ-сон "Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.10.2017 й. 2942-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.10.2017 й.
N 2942
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
02.10.2017 й.
N 10-мҳ
ҚАРОРИ
Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака
тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. Курбанов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 27 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1106-модда