Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2017 й. 799-сон "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.2017 й.

N 799



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТ ИШЛАРИ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорини бажариш, ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган Жамоат ишларига банд бўлмаган аҳолини босқичма-босқич жалб этиш жадвали 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ижро этувчи дирекцияси тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.

2. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш учун буюртмалар қуйидаги иш берувчилар томонидан берилади, жумладан:

бюджет ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан - жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг иш ҳақи бўйича тўловлар 100 фоиз миқдорида;

бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан - жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг иш ҳақи бўйича 50 фоиз миқдорида тўланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Жамғармани тасдиқланган тузилмасига мувофиқ малакали кадрлар билан шакллантирилишини икки ой муддатда таъминласин.

4. "Ўзавтосаноат" АЖ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этадиган фуқароларни ташиш учун, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширишни мувофиқлаштирадиган ҳар бир туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази эҳтиёжлари учун "Damas" автомашиналарини 100 фоиз олдиндан тўлов шартлари асосида етказиб беришни таъминласин.


5. Жамғарма Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жамғармани белгиланган тартибда ҳукумат ва шаҳар алоқа воситалари билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарманинг Васийлик Кенгаши ва Ижро этувчи дирекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.

8. Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини кенг жалб этиш асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини манзилли ва тизимли равишда ташкил этиш, Республиканинг ҳар бир маҳалласида ишсиз фуқароларни қамраб олган ҳолда тўланадиган жамоат ишлари дастурининг сифатли, тўлиқ ва самарали бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига суд қарори билан ҳақ тўланадиган жамоат ишлари жазоси тайинланган шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштиришда, Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳар томонлама амалий кўмаклашиш ва самарали ҳамкорликни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 октябрдаги

799-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни

қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги

Жамоат ишлари жамғармаси Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

Қўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Кенгаш раиси

Хусанов Н.Б.

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

Холхўжаев С.М.

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

Насритдинхўжаев О.З.

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Тешаев Ш.Ж.

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Саифназаров С.И.

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

Умурзаков Б.Х.

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари

Турсунов А.К.

-

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари

Рафиков К.М.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Хаитов А.А.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси раиси, Кенгашнинг масъул котиби

            

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, собиқ аъзоларнинг вазифалари ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар зиммасига юкланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 октябрдаги

799-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари

жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ


Жамоат ишлари жамғармаси Васийлик кенгаши

Жамоат ишлари жамғармасининг ижрочи директори

Жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими

2

Жамоат ишлари жамғарамаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўлими

2

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош мутахассислари

14

Юрисконсульт

1

Ички аудит бўлими

3

             

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 23 нафар, шу жумладан 14 нафар - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош мутахассислар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 октябрдаги

799-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни

қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги

Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига банд бўлмаган

аҳолини босқичма-босқич жалб этиш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудудлар


2017 йилнинг октябрь ойидан

бошлаб тажриба тариқасида банд

бўлмаган аҳолини жалб қилган ҳолда

жамоат ишлари ташкил қилинадиган

туманлар (шаҳарлар)


2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳудудларнинг қолган барча шаҳар ва туманларида банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш кўзда тутилмоқда

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Хўжайли тумани

2.

Андижон вилояти


Шаҳрихон тумани

3.

Бухоро вилояти


Бухоро тумани

4.

Жиззах вилояти


Шароф Рашидов тумани

5.

Қашқадарё вилояти


Шаҳрисабз тумани

6.

Навоий вилояти


Кармана тумани

7.

Наманган вилояти


Наманган тумани

8.

Самарқанд вилояти


Пасдарғом тумани

9.

Сурхондарё вилояти


Денов тумани

10.

Сирдарё вилояти


Сирдарё тумани

11.

Тошкент вилояти


Бекобод шаҳри


Паркент тумани


12.

Фарғона вилояти


Қува тумани

13.

Хоразм вилояти


Хива тумани

14.

Тошкент шаҳри


Сергели тумани

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 9 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 октябрь, 40-сон, 1059-модда