Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 28.11.2017 й. 159-мҳ-сон "Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларининг 93-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.12.2017 й. 2530-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2017 й.

N 2530-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

28.11.2017 й.

N 159-мҳ


БУЙРУҒИ



Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларининг

93-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 октябрдаги 57-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2530, 2013 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 48-сон, 628-модда) билан тасдиқланган Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларининг 93-бандидаги "Хўжалик судига" деган сўзлар "иқтисодий судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир в. б.                                                           Ш. Шерматов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1220-модда