Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2017 й. ПҚ-3302-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сонли қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2017 й.

N ПҚ-3302



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "2017-2021 ЙИЛЛАРДА

ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ БОШҚАРИШНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,    ЖАДАЛ    РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА  ДИВЕРСИФИКАЦИЯ  ҚИЛИШ  ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 13 ФЕВРАЛДАГИ ПҚ-2772-СОНЛИ

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб турганларини модернизациялаш жараёнига минтақа корхоналарини кенг кўламда жалб этиш учун қўшимча равишда қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сонли қарорига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва "Ўзэлтехсаноат" АК бошқаруви раиси Ф.Х. Боқиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 сентябрдаги

ПҚ-3302-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2017-2021 йилларда электротехника саноатини

бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал

ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сонли

қарорига киритилаётган қўшимча


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сонли қарорининг 4-банди куйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгашга, зарурат бўлганда, 4, 5 ва 6-иловалардан янги инвестиция лойиҳаларини чиқариб ташлаш ва уларга қўшиб қўйиш бўйича тузатишлар киритиш, шунингдек, Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг асосий параметрларини аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 сентябрь