Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.02.2018 й. ПФ-5354-сон "2019 йилнинг 1 январигача, божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари, божхона тўловларидан озод қилинадиган озиқ-овқат товарлари ва хомашёларнинг айрим турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.02.2018 й.

N ПФ-5354



2019 ЙИЛНИНГ 1 ЯНВАРИГАЧА, БОЖХОНА

РАСМИЙЛАШТИРУВИ ЙИҒИМЛАРИДАН ТАШҚАРИ,

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН

ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ ВА ХОМАШЁЛАРНИНГ

АЙРИМ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ички бозорни картошка билан янада таъминлаш хамда нарх-наво ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сонли Фармони билан тасдиқланган, 2019 йилнинг 1 январигача. божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари, божхона тўловларидан озод қилинадиган озиқ-овқат товарлари ва хомашёларнинг айрим турлари Рўйхати қуйидаги мазмундаги 4-1 позиция билан тўлдирилсин:

"

4-1.

Янги ва совитилган картошка


0701

".

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси импорт бўйича олиб келинаётган картошкани белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўз вақтида ва эркин ўтказилишини таъминласин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 137-модда