Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 18.12.2017 й. 246/1-сон "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.12.2017 й. 2793-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2017 й.

N 2793-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

18.12.2017 й.

N 246/1


ҚАРОРИ



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг

30-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий аттестация комиссияси раиси                                 А. Юсупов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 декабрь, 52-сон, 1272-модда