Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2018 й. 126-сон "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2018 й.

N 126



АПОСТИЛЬ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМНИНГ 8-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, уларга мазкур соҳада кенг қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 11-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низом 8-бандининг биринчи хатбошидаги "100" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 140-модда