Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2018 й. 200-сон "Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2018 й.

N 200




ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ

ВА ОИЛАЛАРДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ

ҚАДРИЯТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА

МУТАХАССИС ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ ҳамда туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига тегишли штат бирликларини туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасига ўтказган ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис (кейинги ўринларда мутахассис деб аталади) лавозимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар мутахассиснинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш;

оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чораларни кўриш.


3. Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 7-разряд қилиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 мартдаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) 2-банди, шунингдек қарорга 12-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 198-модда