Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.1991 й. 278-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.1991 й.

N 278


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Олий Кенгашнинг "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида"ги баёнотига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 25 августдаги ва 26 сентябрдаги фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССР иттифоқ-республика Давлат хавфсизлиги қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига айлантирилсин (республика қўмитаси ҳуқуқида).


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (1-илова).


3. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тизими ва ходимлари сони тасдиқлансин (2, 3, 4-иловалар берилмайди). Собиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги қўмитасининг тугатилган алоҳида бўлинмаларини ҳисобга олган ҳолда, унинг ходимлари сони 25 фоизга қисқартирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1992 йил учун республика бюджетининг лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини сақлаш учун зарур бўлган харажатларни тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1992 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан келишган ҳолда, ҳар йили моддий-техника воситаларини ажратишни, шунингдек чет эл валютаси ажратишни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва Автомобиль транспорти вазирликлари, Ўзбекистон фуқоро авиацияси бошқармаси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига алоқанинг барча турларини, хоналар, техник қурилмалар, транспортда юриш ҳужжатларини тақдим этсинлар ва хизмат вазифаларини бажариш учун транспортда жойларни банд қилишни амалга оширсинлар.


6. Қорақалпоғистон Рсспубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, унинг жойлардаги органлари ходимларига уй-жой, якка тартибда уй-жой ва дала ҳовли қурилиши учун ер участкаларининг биринчи навбатда ажратилишини таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 11, 38-модда.