Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2018 й. 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2018 й.

N 391




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази директори - олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари М.М. Холмухамедов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 майдаги

391-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2010-2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим-муассасаларига қабул тўғрисида" 2010 йил 1 июлдаги 131-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 212-модда) 1-иловаси.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Таянч касб-ҳунар коллежи ва унинг филиаллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 19 августдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 45-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 12 июлдаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 26 августдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 73-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 14 апрелдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 179-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 май