Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 53-сон, Марказий банк Бошқарувининг 264-В-сон "2005 йилда юкларни транспортда ташиш учун Ўзбекистон Республикаси ичида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва Тожикистон Республикасининг давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 16.06.2005 й. Қарори (АВ томонидан 27.06.2005 й. 1483-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2005 й.

N 1483

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.06.2005 й.

N 53

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.06.2005 й.

N 264-В

ҚАРОРИ


2005 йилда юкларни транспортда ташиш учун

Ўзбекистон Республикаси ичида ўзаро ҳисоб-китобларни

амалга ошириш ва Тожикистон Республикасининг

давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш тартиби

тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 7 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 20 майдаги 223-ф-сонли Фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2005 йилда юкларни транспортда ташиш учун ўзаро ҳисоб-китоблар ва Тожикистон Республикасининг давлат қарзини қоплаш тўғрисида 2005 йил 10 февралда имзоланган келишувга мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. "2005 йилда юкларни транспортда ташиш учун Ўзбекистон Республикаси ичида ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва Тожикистон Республикасининг давлат қарзи бўйича ўзаро хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низом" иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг 2004 йил 12 мартдаги 44 ва 251-В сонли қарорлари билан тасдиқланган "2004 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юкларни ташиш, газ, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар етказиб бериш ва Тожикистон Республикасининг давлат қарзини ундириш бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом" (2004 йил 30 март, рўйхат рақами 1331 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 13-сон, 166-модда) ўз кучини йўқотади.

Молия вазири

С. Раҳимов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 186-модда.