Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 94-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-46-сон "Республика ички истеъмолчиларига реализация қилинадиган пахта толасига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 10.05.2018 й. Қарори (АВ томонидан 29.05.2018 й. 2327-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2018 й.

N 2327-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.05.2018 й.

N 94

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.05.2018 й.

N 2018-46

ҚАРОРИ



"Республика ички истеъмолчиларига

реализация қилинадиган пахта толасига қўшилган

қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 106-сон "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 20 январдаги 4 ва 2012-1-сон "Республика ички истеъмолчиларига реализация қилинадиган пахта толасига кўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2327, 2012 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 7-сон, 74-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 4 июнь, 22-сон, 460-модда