Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2018 й. 457-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2018 й.

N 457



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ, СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ

ИДОРАЛАР ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШНИНГ ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 1996 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ

147-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-илованинг номига "Молия вазирлиги" сўзларидан кейин "Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июнь