Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирининг 18.06.2018 й. 6-мҳ-сон "Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.07.2018 й. 2898-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2018 й.

N 2898-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

18.06.2018 й.

N 6-мҳ


БУЙРУҒИ




"Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат

талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сон "Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3304-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 9 июндаги 5-мҳ-сон "Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2898, 2017 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 709-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              У. Иноятов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 556-модда