Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инновацион ривожланиш вазирининг 04.06.2018 й. 14/6-сон "Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.07.2018 й. 3034-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2018 й.

N 3034




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРИНИНГ

04.06.2018 й.

N 14/6


БУЙРУҒИ



Давлат илмий дастурлари доирасида

яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни

хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш

харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    И. Абдурахманов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 562-модда