Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/16-1-10/29-сон, Марказий банк Бошқарувининг 319-В-3-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 22-сон "Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 22.06.2018 й. Қарори (АВ томонидан 11.07.2018 й. 2181-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.07.2018 й.

N 2181-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.06.2018 й.

N 01/16-1-10/29


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.06.2018 й.

N 319-В-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.06.2018 й.

N 22


ҚАРОРИ



"Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор

корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан

инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан

мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси

Р. Гулямов

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

      





Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 6, 42/2, 1-сон "Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2181, 2011 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 1-2-сон, 18-модда).


2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 апрелдаги 01/22-26/14, 7/8, 63-сон "Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2181-1, 2014 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 20-сон, 230-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 20 майдаги 01/22-26/08, 10/1, 132-сон "Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2181-2, 2017 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 22-сон, 437-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 587-модда