Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 28.06.2018 й. 254/10-сон "Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.07.2018 й. 2893-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.07.2018 й.

N 2893-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

28.06.2018 й.

N 254/10


ҚАРОРИ




Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий аттестация комиссияси раиси                                          А. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-банднинг бешинчи хатбошиси "Юридик фанлар" деган сўзлардан кейин "ва исломшунослик фанлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 7-банднинг учинчи хатбошиси "юридик фанлар" деган сўзлардан кейин "ва исломшунослик фанлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 5-илованинг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 610-модда