Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 30.06.2018 й. 22/6-сон "Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.07.2018 й. 2364-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.07.2018 й.

N 2364-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.06.2018 й.

N 22/6


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан банк

кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 24 мартдаги 10/1-сон қарори (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                           М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан банк

кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг тўртинчи хатбошисидан "охирги уч" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. III боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кафолат суммаси "90993 - Кафолат ва кафилликлар" ҳисобварағига кирим қилинади ва кафолат суммаси ушбу ҳисобварақда тўлиқ қоплаб берилгунга қадар сақланади. Бунда хорижий ва халқаро ташкилотларнинг кредит линиялари ва қарзларини жалб қилиш билан боғлиқ банк кафолатлари суммаси мижозлар томонидан графикка асосан ёки муддатидан олдин қайтарилганда "90993 - Кафолат ва кафилликлар" ҳисобварағининг қолдиғи мос равишда камайтириб борилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 611-модда