Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2018 й. 505-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.07.2018 й.
N 505
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни
сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонунининг 5 ва 10-моддаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага* мувофиқ айрим қарорларига 2019 йил 1 январдан бошлаб ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. "Ўзстандарт" агентлиги 2018 йил 1 ноябргача металл маҳсулотларини тўлиқ синовлардан ўтказиш мақсадида ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларининг синов лабораторияларини жиҳозлаш ва модернизациялашни таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва "Ўзстандарт" агентлиги Бош директори А.У. Каримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 6 июль