Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 31-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-10-сон "Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида" 22.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 27.02.2018 й. 1749-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.02.2018 й.

N 1749-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.02.2018 й.

N 31


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.02.2018 й.

N 2018-10


ҚАРОРИ



Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини

олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш

ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг

5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 108 ва 2007-63-сон қарори (рўйхат рақами 1749, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 530-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни 5-бандининг "б" ва "в" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхалар олинади, асллари қайтарилади);

в) меҳнат дафтарчаси (нусха олинади, асли қайтарилади) ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 март, 9-сон, 162-модда