Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2018 й. 573-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик унверситети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2018 й.

N 573



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМЛАРИ

БИТИРУВЧИЛАРИНИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК

УНВЕРСИТЕТИ БАКАЛАВРИАТИГА ЎҚИШГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ ҳамда мамлакат ҳудудлари учун малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумлари битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли эканлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларига ҳудудий адлия органлари томонидан берилган йўлланмаларнинг ягона реестри" Ахборот тизимини яратиш ва жорий этишни 2019 йил 1 мартигача таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 626-модда