Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 17-2018-сон, Халқ таълими вазирлигининг 38-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 30.07.2018 й. Қарори (АВ томонидан 15.08.2018 й. 3054-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.08.2018 й.

N 3054

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2018 й.

N 17-2018


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2018 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2018 й.

N 20-қ/қ


ҚАРОРИ



Ўқув машғулотларини ўтказганлик

учун  меҳнатга  соатбай  ҳақ  тўлаш

миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПФ-5469-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон "Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2018 йил 15 июлдан бошлаб мазкур қарорга иловада кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 1-2018, 1-мҳ ва 2-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2965, 2018 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 3-сон, 64-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус

таълим вазири

И. Маджидов

Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 20 август, 33-сон, 688-модда