Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.09.2018 й. ПҚ-3936-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2018 й.

N ПҚ-3936



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва

рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш

ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-

шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сонли Фармон)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 10 сентябрдаги

ПҚ-3936-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли қарори 3-иловасининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 751-модда