Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 48-сон, Молия вазирлигининг 120-сон, Марказий банк Бошқарувининг 340-В-2-сон "Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 17.08.2018 й. Қарори (АВ томонидан 12.09.2018 й. 2828-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.09.2018 й.

N 2828-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.08.2018 й.

N 48


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.08.2018 й.

N 120

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.08.2018 й.

N 340-В-2

ҚАРОРИ



Йодланган тузни реализация қилишдан тушган

маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3"

лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус

ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 сентябрдаги 66, 70, 340-В-сон қарори (рўйхат рақами 2828, 2016 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

         





Қарорга

ИЛОВА



Йодланган тузни реализация қилишдан тушган

маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқии сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3"

лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус

ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Микронутриентлар бўйича айланма маблағлар ҳисоби Марказий бюро томонидан АҚШ долларида юритилади".


2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми 1 январь ҳолатига қуйидаги формула орқали аниқланади ва Марказий бюро томонидан ҳар йили тасдиқланади:


ЖAM = (М х 3) х (МҚ/БК),


бунда:

ЖАМ - жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);

М - корхоналарга берилган микронутриентларнинг йиллик ўртача ҳажми (кг);

МҚ - бир килограмм микронутриентнинг амалдаги қиймати (нархи) (сўм);

БК - белгиланган курс (сўм)".


3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

'"13. Корхоналарга бериладиган микронутриентнинг қиймати (нархи) қуйидаги формула асосида ҳар ойнинг биринчи санасига аниқланади ва мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади:


МҚ = (

ЖАМ - (Дт - Кт + ҲР - МБО)

+Н) х БК



УС


бунда:

МҚ - бир килограмм микронутриентнинг қиймати (нархи) (сўм);

ЖАМ - жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);

Дт - тузни йодловчи микронутриентлар бўйича дебитор қарздорлик (АҚШ долларида);

Кт - тузни йодловчи микронутриентлар бўйича кредитор қарздорлик (АҚШ долларида);

ҲР - микронутриентлар ҳарид қилиш учун очилган махсус ҳисоб рақамдаги ҳамда уларни ҳарид қилиш учун бошқа ҳисоб рақамга кўчирилган маблағларнинг умумий қиймати (АҚШ долларида);

МБО - Марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг қиймати (АҚШ долларида);

УС - Марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг миқдори (кг);

Н - етказиб берувчи билан тузилган сўнги шартномадаги бир килограмм микронутриентнинг нархи (АҚШ долларида);

БК - белгиланган курс (сўм);

Формуладаги кўрсаткичлар қийматининг АҚШ долларидаги эквиваленти шу санага белгиланган курс бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан аниқланади.".


4. 15-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Йодланган тузни реализация қилишдан тушган

маблағларнннг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридагн "Саломатлик-3"

лойиҳасини амалга оширпш Марказий бюросининг

махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


_________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)


20___ йил "___"___________

Микронутриент қиймати (нархи)ни аниқлаш

ҲИСОБ-КИТОБИ*

   

    

  


(микронутриент номи)


   

Сана: 20___ йил "___"___________

Т/р

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Ўлчов

бирлиги


Суммаси

1.

Бир килограмм микронутриентнинг қиймати (нархи)

(((02 carp - (03 сатр - 06 сатр + 09 сатр + 15 caтp)) / 16 сатр)+18 сатр) х 19 сатр


01

сўм.


2.

Жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми


02

АҚШ долл.


3.

Тузни йодловчи микронутриентлар бўйича дебитор қарздорлик (04 сатр + 05 сатр)


03

АҚШ долл.


3.1.

ишлаб чиқарувчи корхоналардан


04

АҚШ долл.


3.2.

микронутриент етказиб берувчилардан


05

АҚШ долл.


4.

Тузни йодловчи микронутриентлар бўйича кредитор қарздорлик (07 сатр + 08 сатр)


06

АҚШ долл.


4.1.

ишлаб чиқарувчи корхоналардан


07

АҚШ долл.


4.2.

микронутриент етказиб берувчилардан


08

АҚШ долл.


5.

Микронутриентлар ҳарид қилиш учун очилган махсус ҳисоб рақамдаги ҳамда уларни ҳарид қилиш учун бошқа ҳисоб рақамга кўчирилган маблағларнинг умумий қиймати (10 сатр + 11 сатр + 12 сатр + 13 сатр+ 14 сатр)


09

АҚШ долл.


5.1.

22604 - мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма  Мақсадли


10

АҚШ долл.


5.2.

29801 - мижозлар билан ҳисоб-китоблар


11

АҚШ долл.


5.3.

22614 - мижозларнинг валюта бозорида конвертация қилинган маблағлари


12

АҚШ долл.


5.4.

22602 - мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари


13

АҚШ долл.


5.5.

микронутриентлар ҳарид қилиш учун бошқа ҳисоб рақамга кўчирилган маблағлар


14

АҚШ долл.


6.

Марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг қиймати (16 сатр * 17 сатр)


15

АҚШ долл.


6.1.

марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг миқдори


16

кг


6.2.

марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг бир килограмми нархи


17

АҚШ долл.


7.

Етказиб берувчи билан тузилган сўнги шартномадаги бир килограмм микронутриентнинг нархи


18

АҚШ долл.


8.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан AҚШ долларининг сўмга нисбатан белгиланган курси


19

сўм


         

*) Суммаларнинг АҚШ долларидаги эквиваленти шу санага белгиланган курс бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан аниқланади.

Марказий бюро раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош ҳисобчи





(имзо)


(Ф.И.О.)

      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 760-модда