Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.10.2018 й. 781-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.10.2018 й.

N 781



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2017 ЙИЛ 6 АПРЕЛДАГИ 189-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ТУРИЗМ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Н. Умаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 1 октябрдаги

781-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон

қарори билан тасдиқланган Туризм фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Туризм фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри туризмни ривожлантириш департаментлари (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади".


2. 8-банднинг "г" кичик банди чиқариб ташлансин.


3. 9-банднинг "б" кичик бандидаги "б", "г" - "е" кичик бандларига" сўзлари "б", "д" ва "е" кичик бандларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 14-банддаги "ўн беш" сўзлари "ўн" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Низомга илованинг "Бажариш муддати" блокидаги "15 иш куни" сўзлари "10 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 октябрь