Ички ишлар вазирининг 14.08.2018 й. 220-сон "Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.09.2018 й. 3073-сон билан рўйхатга олинган)
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.09.2018 й.
N 3073
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
ВАЗИРИНИНГ
14.08.2018 й.
N 220
БУЙРУҒИ
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни
қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган
махсус қабулхоналарнинг ички тартиб
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2019 йил 11 январь кунидан эътиборан кучга киради.
Вазир П. Бобожонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 2 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 9 октябрь, 40-сон, 801-модда