Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 10.09.2018 й. 20-2018-сон "Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.10.2018 й. 3076-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.10.2018 й.
N 3076
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРИНИНГ
10.09.2018 й.
N 20-2018
БУЙРУҒИ
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар
таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий,
илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини
белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, шунингдек профессор-ўқитувчилар таркибининг шахсий иш режасини тартибга солиш ва тизимлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини белгилаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 9 сентябрдаги 5-2015-сон "Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2720, 2015 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 540-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. Маджидов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 9 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 816-модда