Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 140-сон, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 75-сон "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг махсус ҳисобрақамига ўтказиладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 08.11.2018 й. Қарори (АВ томонидан 16.11.2018 й. 2124-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2018 й.

N 2124-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.11.2018 й.

N 140


ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ

08.11.2018 й.

N 75


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти

агентлигининг махсус ҳисобрақамига ўтказиладиган

маблағлардан  фойдаланиш тартиби  тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2010 йил 28 июндаги 51 ва 4-сон "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг махсус ҳисобрақамига ўтказиладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2124, 2010 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон‚ 255-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Молия вазири

Д. Кучкаров

Ўзбекистон автомобиль

транспорти агентлиги бошлиғи

Д. Дехканов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 ноябрь, 46-сон, 899-модда