Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 й. 943-сон "Жиззах вилоятида давлат мулки объектларини янада самарали бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2018 й.

N 943



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ДАВЛАТ

МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯНАДА САМАРАЛИ

БОШҚАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Давлат мулки объектларини янада самарали бошқаришни таъминлаш, шунингдек, Жиззах вилояти "Баркамол авлод" болалар марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах шаҳар, "Жиззахлик" МФЙ, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган собиқ болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи билан Жиззах вилояти "Баркамол авлод" болалар марказига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига, ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ берилаётган Жиззах вилояти "Баркамол авлод" болалар маркази бино ва иншоотларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Жиззах вилояти "Баркамол авлод" болалар маркази бино ва иншоотларини реконструкция қилиш бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган капитал қўйилма лимити ажратилишини 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда назарда тутсин.


4. Белгилансинки, "Баркамол авлод" болалар марказини реконструкция қилиш доирасида:

Жиззах вилояти ҳокимияти ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи;

танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича белгиланган тартибда аниқланадиган ташкилотлар - бош лойиҳалаштирувчи ва пудратчи ташкилотлар этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жиззах вилояти "Баркамол авлод" болалар марказини реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан белгиланган тартибда архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 352-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 476-модда) қарори билан тасдиқланган Самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига берилиши, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти "ноль" харид қийматида берилиши таклиф этилаётган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхатидан 37-позиция чиқариб ташлансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь