Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.12.2018 й. 983-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 декабрдаги

983-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан

боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси

ажратиш далолатномаси бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари, шу жумладан, нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, иншоотлар қуриш ва улардан фойдаланиш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни (коммунал-маиший мақсаддагидан ташқари) чиқариб юбориш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномалари беришнинг ягона тартибини белгилайди.


2. Рухсатномага мувофиқ ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга берилган майдони ва чуқурлигига кўра чекланган ер қаърининг геометриклаштирилган участкаси кон ажратмаси ажратиш далолатномаси деб аталади.

3. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси (кейинги ўринларда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси деб аталади) фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланувчиларга бериладиган ер қаърининг фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан бевосита тегишли ёки тегишли бўлмаган бир қисмини назарда тутилади.

Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси рухсатномага мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланган ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича кон ажратмаси ажратиш далолатномаси асосида берилади.

4. Ушбу Низом мулкчилик шаклларидан қатъи назар фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини лойиҳалаштирувчи, қурувчи, фойдаланувчи ва реконструкция қилувчи барча ер қаъридан фойдаланувчилар учун бажарилиши шарт ҳисобланади.


5. Кон ажратмаси ажратиш далолатномалари олинган рухсатномаларга мувофиқ фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуришни амалга ошириш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналарга ушбу қорхоналарда махсус лойиҳалар ва кон-техника хизматлари мавжуд бўлган тақдирда берилиши мумкин.

6. Ишланган кон иншооти ёки ер қаърининг бир қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш ёхуд конларда объектларни жойлаштириш учун фойдаланишни мўлжаллаётган қазилма бойликларни қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи кўрсатиб ўтилган ишлар бошлангунга қадар унга олдин берилган фойдали қазилма конига ишлов беришга кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар ушбу Низомга мувофиқ кон ажратмаси ажратиш далолатномасини расмийлаштириши шарт.

7. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси, шу жумладан, фойдали қазилмаларни қазувчи тугатилган, консервация қилинган ёки ишлаб турган корхоналарнинг ишланган конларида ҳам, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан берилади.

Ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш ёки фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ишлаб турган корхонанинг ишлов берилган конларидаги объектларга жойлаштириш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномасини беришга фойдали қазилмаларни қазувчи корхона ихтиёрида бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг розилиги билан йўл қўйилади.

8. Зарарли моддаларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб юбориш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси беришга фақат истисно ҳолларда ҳамда ҳар бир аниқ ҳолатда махсус талаблар ва шартларга риоя қилинган тақдирда йўл қўйилади. Ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ташкилотининг зарарли моддаларни, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқова сувларни зарарсизлантириш ва фойдали суратда ишлатишнинг техник имконияти йўқлиги, шунингдек, зарарли моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш ёки оқова сувларни чиқариб ташлаш мўлжалланаётган горизонтларнинг аралашиб кетувчи жинслари ва қатлам сувлари билан бирга қўшилиши ҳақидаги хулосаси мавжудлиги мана шундай шартлардан бири ҳисобланади.

9. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган янгидан қурилаётган ер ости иншоотлари учун, шунингдеқ, мавжуд кон ажратмаси ажратиш далолатномасига ер қаърининг бир қисмини кесиш (қўшиш) зарурлигини келтириб чиқарувчи бундай иншоотларни реконструкция қилиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган иншоотлар қурилиши (реконструкция қилиниши) бошланишидан олдин расмийлаштирилиши керак.

10. Мавжуд кон ажратмаси ажратиш далолатномасига нисбатан ер қаърининг бир қисмини кесиш (қўшиш) ушбу Низом билан белгиланган тартибда янги кон ажратмаси ажратиш далолатномаси сифатида расмийлаштирилади.

11. Ер ости иншооти қўрилиши фойдали қазилмалар қатлами мавжуд бўлган майдонда ёки илгари кон иншоотлари билан ишланган жинс қатламида бошланган тақдирда, уни сўровчи корхона ёки ташкилот кон ажратмаси ажратиш далолатномаси расмийлаштирилгунга қадар фойдали қазилмалар жойлашган майдонда иморат қуриш учун белгиланган тартибда рухсатнома олиши зарур.

12. Фойдали қазилмалар қазиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини рухсатнома олмасдан ва кон ажратмаси ажратиш далолатномасисиз қуриш ва улардан фойдаланиш, тенг равишда унинг ташқарисида ҳам, ер ости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланади ва ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланмасдан белгиланган тартибда тўхтатилади.

13. Ер қаъридан фойдаланувчининг унга берилган кон ажратмаси ажратиш далолатномасини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериши тақиқланади, ер ости иншоотининг тегишлилиги ўзгарган тақдирда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ушбу Низомда белгиланган тартибда янги сифатида қайта расмийлаштирилиши керак.

Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзув қайта расмийлаштирилади.

14. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотлари қуриш майдонларини танлаш комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссиянинг таркиби ва иш тартиби Қурилиш меъёрлари ва нормалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли низомлар билан белгиланади.


15. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншооти ва объектлар қурилиши учун ер участкаси бериш тўғрисидаги илтимоснома ҳамда унинг ажратилиши Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда корхона (буюртмачи) томонидан берилади.


16. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотлари ва объектлари қурилиши (реконструкция қилиниши) бўйича ишларни маблағ билан таъминлашга қон ажратмасини тасдиқловчи рухсатнома ва далолатнома, шунингдек, давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади ва улар олиб қўйилиши билан тўхтатилади.


2-БОБ. КОН АЖРАТМАСИ АЖРАТИШ

ДАЛОЛАТНОМАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


17. Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси фақат ер қаърининг, геологик тузилишнинг, кон-техника ва гидрогеология шароитларининг зарур даражада синчиклаб ўрганилган қисмигагина берилади, ундан фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш эса шу яқин орадаги фойдали қазилма конларини қазишни қийинлаштирмайди ҳамда кон ишланмаларига, ер юзаси ва сув объектларига нефть, газ ва бошқа моддалар ва материалларнинг улар сақланишида суқулиб киришини, ер ости бойликларига ташланадиган оқова сувлар, ер қаърига кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини истисно этади.

18. Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегаралари тоғ жинсларининг силжиши ва қулаши зоналарини, шунингдек, ушбу иншоотларнинг нормал ишлаб туришини таъминловчи сақловчи ва тўсувчи қисмларни (целикларни) ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилаётган ер ости иншоотининг техник чегаралари билан белгиланади.

Зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси контури уларни қатъий белгиланган чегараларда локализация қилиш таъминланиши мумкин бўлган ер қаъри қисми билан белгиланади.

Газни ер остида сақлаш учун тақдим этилган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегаралари бундай сақлаш жойи қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ буғ қатламлари билан тугалланадиган газнинг энг кўп ҳажмда тарқалиши контурлари билан, пъезометрик қудуқлар мавжуд бўлган тақдирда эса - ушбу қудуқларни қамраб олувчи контурлар билан белгиланади. Газни ер остида сақлаш омборлари қурилиши учун улар жойлашган бир майдонга тўғриланган бир ёки бир неча буғ қатламларидан, шунингдек, ишланган нефть, газ еки сувли қатламлардан (горизонтлардан) фойдаланиш мумкин.

Нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш учун тақдим этилган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегараларини белгилаш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб юбориш аҳоли яшаш жойлари, халқ хўжалиги объектлари, табиий объектлар ва бошқа объектлар учун белгиланган санитария зоналарини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

19. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб турган корхоналарнинг кон қазилмаларида, шунингдек, фойдали қазилма конлар яқинидаги ер қаъри участкаларида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бериш учун фойдаланилаётган иншоотлар ва ишланаётган конларнинг ўзаро зарарли таъсири истисно этилган ҳолларда йўл қўйилади.

20. Ер қаъридан муддатли фойдаланишда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лицензияда кўрсатилган муддатга, газни ер остида сақлаш ва нефтни ер остида сақлаш учун 8 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда, кон ажратмаси ажратиш далолатномасининг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.

Кон ажратмаси ажратиш далолатномасининг амал қилиш муддати узайтирилганда, фақат кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчи "Лицензия" ахборот тизими орқали Инспекцияга ариза беради.

Инспекция 10 кун муддатда аризани ўрганиб чиқиб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси ажратиш далолатномасини расмийлаштиради.

21. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, аҳоли яшаш пунктлари, маҳаллий ва давлат аҳамиятига эга бўлган шаҳарсозлик фаолияти объектлари, алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар (курортлар, ўрмонзорлар, қўриқхоналар, сув таъминоти манбалари), дарёлар, сув ҳавзалари, тарих, маданият ва санъат ёдгорликлари, қимматли қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, чегара полосалари, аэродромлар, махсус вазифаларга мўлжалланган полигонлар, ўзгага бериш полосалари, мустаҳкамланган районлар, қабристонлар ва бошқа объектлар жойлашган ҳудудлар қаъридан кон ажратмаси ажратиш далолатномалари учун манфаатдор маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат экология қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кон ишлари учун берилган ҳудудда ер участкаларидан доимий ва вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан келишилгандан кейин амалга оширилади.



3-БОБ. КОН АЖРАТМАСИ АЖРАТИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

ЛОЙИҲАСИНИНГ МАЗМУНИ

22. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун қон ажратмаси лойиҳаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак:

тушунтириш хати;

кон ажратмаси ажратиш далолатномасининг уч ўлчамли чегараларини ва ўлчамлари ҳисоб-китобини асослаш;

сўралаётган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегараларида юза топографик режаси, геология хариталари ва кесимлари нусхалари.

Тушунтириш хатида қуйидагиларни кўрсатиш зарур:

кон ажратмаси ажратиш далолатномаси сўрашдан мақсад, унинг маъмурий жойлашган ўрни, ер ости иншоотини лойиҳалаштирган ва кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси устидаги ҳудуд тўғрисидаги, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер майдонлари, дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектлари, аҳоли пунктлари ва саноат объектлари алоҳида иморатлар ва иншоотлар, шунингдек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қайси тоифага киритилганлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар;

кон ажратмаси ажратиш далолатномаси доирасида, шунингдек, унга туташиб кетган зоналарда ер қаъри участкасининг қисқача геологик тавсифи, шунингдек, ушбу участканинг геологик тузилиши, кон-техника ва гидрогеологик шароитлар ҳамда уларнинг ўрганилганлиги даражаси акс эттирилиши керак;

унинг учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси сўралаётган ер ости иншооти қурилиши мўлжалланаётган жойдаги фойдали қазилмалар конлари, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш учун берилган аралаш кон ажратмаси ажратиш далолатномаси тўғрисидаги маълумотлар.

23. Агар кон ажратмаси ажратиш далолатномаси тугатилган, консервация қилинган ёхуд фойдали қазилмаларни қазиш бўйича ишлаб турган корхонанинг ишланган конлари учун сўралаётган ҳолларда қўшимча равишда:

ушбу корхона тўғрисидаги қисқача маълумот, шу жумладан, кон юзасини очиш ва қазиш тизими схемаси, кон ишланмалари ва фойдаланилиши керак бўлган бурғулаш қудуқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;

кон ажратмаси ажратиш далолатномасини олиш зарурлигини асослаш;

ер ости иншоотидан фойдаланишда бажарилиши керак бўлган асосий талаблар баён қилинади.


24. Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегаралари ва ўлчамлари ҳисоб-китобини асослаш, кон ажратмаси ажратиш далолатномасига киритиладиган ер ости маконининг ҳажми ҳам белгиланган ҳолда ҳам майдон бўйича, ҳам вертикал белгилар бўйича амалга оширилиши керак.

Зарур бўлганда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегаралари тузилмали хариталар ва вертикал кесимларда ҳам кўрсатилиши лозим.

25. Юзанинг топография режаси геология хариталари ва кесимлари нусхалари уларни тузиш бўйича амалдаги йўриқномалар талабларига жавоб бериши керак.

Топография режасининг нусхасида таянч геодезия тармоғи пунктлари, ўрмонзорлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари, аҳоли пунктлари, кон қазилмалари, сув объектлари, йўллар, юза ва ер ости коммуникациялари, табиат, тарих ва маданият ёдгорликлари, алоҳида иморатлар ва иншоотлар контурлари, уларнинг неча қават эканлиги, кон қазилмалари ва бурғулаш қудуқларининг оғзи, фойдали қазилмалар конлари ва аралаш кон ажратмаси ажратиш далолатномалари жойлашган чегаралар ҳамда лойиҳадаги ажратма чегаралари кўрсатилиши керак.


26. Нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб ташлаш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳаларида, шунингдек, кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш мўлжалланаётган горизонтнинг устқи қатлами ва этаги бўйича таркибий хариталар ҳам бўлиши керак.

27. Варақнинг бўш қисмида режа тўлдирилган сана, горизонтал яссиликда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси проекцияси майдони (минг кв. м), график жиҳатдан режа ва кесимлар билан белгиланадиган сўралаётган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бурчак нуқталари ёки ўзига хос нуқталарининг Х, У, Z координатлари катталиги кўрсатилади.

Варақнинг юқори ўнг томонида кон ажратмаси ажратиш далолатномаси берилганлигини тасдиқловчи ёзув учун жой қолдирилади.

28. Топография режаси нусхаси масштаби фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланаётган ер қаъри участкасининг ўлчамига боғлиқ равишда танланади ва у 1:5000 масштабдан кам бўлмаслиги керак. Анча катта майдонга ва узунликка эга бўлган ер ости иншоотлари учун 1:5000 масштабдан 1:25000 масштабгача режалардан фойдаланишга рухсат берилади.


29. Фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича тугатилган, консервация қилинган ёки ишлаб турган корхоналарнинг ишлатилган кон қазилмаларидан фойдаланиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳаларига ушбу корхоналар кон қазилмалари режалари қўшимча равишда киритилади ва уларда фойдаланиш мўлжалланаётган кон қазилмалари кўрсатилади.

31. Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

ердан фойдаланувчининг кон ажратмаси ажратиш далолатномаси беришга розилигини тасдиқловчи ҳужжат;

манфаатдор корхона ёки ташкилотнинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншооти барпо этилиши зарурлиги ва мумкинлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг маҳаллий органи билан келишилган қарори;

корхона ёки идоранинг ишланган кон иншооти ёки ер қаъри участкаларидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишилган қарори;

ҳудудий геология ташкилотининг кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳаси бўйича хулосаси унда геологик тузилиш, кон-техника ва гидрогеология шароитлари ўрганилганлиги даражаси акс эттирилади;

юқори турувчи ташкилотнинг (бўйсунувига кўра) кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бериш тўғрисидаги илтимосномаси;

илмий-тадқиқот ташкилотларининг кон ишланмаларининг лойиҳада назарда тутилган мақсадларда фойдаланиш учун яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси;

илмий-тадқиқот ташкилотларининг зарарли моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ёки оқова сувларни зарарсизлантириш ва фойдали суратда ишлатишнинг техник жиҳатдан имкони йўқлиги ҳақидаги, шунингдек, зарарли моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ёки оқова сувларнинг уларни кўмиш ёки чиқариб ташлаш мўлжалланаётган аралашиб кетадиган жинслар ва горизонтларнинг қатлам сувлари билан бирга қўшилиб кетиши тўғрисидаги хулосаси;

юритишида фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб турган ёхуд консервация қилинган корхона бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг кон қазилмаларидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун бошқа ер қаъридан фойдалувчига беришга розилиги;

санитария-эпидемиология хизмати органининг хулосаси.

Газ, нефть, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қўмиш, оқова сувларни чиқариб ташлаш учун иншоотлар қурилиши мўлжалланаётганда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойихаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг хулосаси илова қилиниши керак.

Инспекция кон ажратмаси ажратиш далолатномаси тақдим этиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

32. Кон ажратмаси ажратиш далолатномалари лойиҳалари ва уларга иловалар тегишли ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбарлари томонидан имзоланади.


4-БОБ. КОН АЖРАТМАСИ АЖРАТИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ БЕРИШ ТАРТИБИ


33. Рухсатнома олган корхона Инспекцияга "Лицензия" ахборот тизими орқали буюртманома юборади. Буюртманомада корхонанинг номи, унинг қайси идорага бўйсуниши ва манзили, сўралаётган кон ажратмаси ажратиш далолатномасининг жойлашган жойи ва у нима мақсадда сўралаётганлиги қўрсатилади, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қурилиши учун экспертиза ўтказилганлиги ва лойиҳа тасдиқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

34. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ берилади.

35. Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради.

36. Инспекция кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида қуйидагиларни кўриб чиқади ва текширади:

ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда топография режасига ёзувлар тўғри ёзилганлиги ва сўралаётган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегараларининг асосланганлиги;

кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойихаси мазмунининг ушбу Низом талабларига мувофиқлиги, лойиҳага илова қилиниши керак бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

кон ажратмаси ажратиш далолатномаси сўралаётган ер ости иншоотининг лойиҳаси унинг берилаётган ер қаъри участкасидан комплекс фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича, шунингдек, ишловчиларнинг ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, атроф табиий муҳитни, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳа ечимларининг тўлиқлиги ва асосланганлигига оид кисми.

37. Инспекциянинг кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бериш масаласи тўғрисидаги карори манфаатдор ташкилотларга маълум қилинади.

Инспекциянинг қароридан норози бўлинган такдирда ушбу қарор устидан қонун ҳужжатиларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


38. Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади, шунингдек, ушбу Низомга 1 ва 3-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича топография режаси нусхасининг юкори ўнг бурчаги ёзув билан расмийлаштирилади.

39. Инспекция 2 кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва "Лицензия" ахборот тизими орқали беради.

41. Инспекция томонидан фойдали қазилмалар конини ишлатиш учун берилган кон ажратмаси ажратиш далолатномасини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда (реестр) электрон тарзда тўлдириб борилади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси ажратиш далолатномасининг паспорти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5-БОБ. КОН АЖРАТМАСИ АЖРАТИШ ДАЛОЛАТНОМАСИНИ

ОЛГАН КОРХОНАНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

42. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси берилган корхона қуйидагиларга мажбурдир:

ер қаъридан фақат улар берилган мақсадларда фойдаланиш;

кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ва унга туташиб кетган зоналар доирасида ер қаъри участкасининг геологик тузилиши, кон-техника, гидрогеологик ва бошқа шароитлар тўлиқ ўрганилишини таъминлаш;

ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнида кон ишларининг маркшейдер таъминланишини ташкил этиш, шунингдек, геологик ва маркшейдер ҳужжатларини тузиш;

тоғ жинслари силжиши мавжуд ер усти иншоотлари ва объектлари, эҳтимол тутилган деформация зонасида жойлашган қурилаётган ва фойдаланилаётган ер ости иншоотлари деформациясини кузатишни ташкил этиш;

ер ости иншоотлари курилиши ёки реконструкция қилиниши чоғида қўшимча равишда қазиб олинадиган, вақтинча фойдаланилмайдиган қазилма бойликларни сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

кон қазилмаларининг ҳолати, кон ажратмаси ажратиш далолатномаси билан белгиланган кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари, шунингдек, чиқариб ташланган оқова сувларнинг зарарсизлантирилиши чегараларининг сақланишини мунтазам кузатишни ва назорат қилишни ташкил этиш;

ишловчилар ва аҳолининг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлигини, ер қаърини ва атроф табиий муҳитнинг бошқа объектларини, бинолар ва иншоотларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш;

Инспекциянинг рухсатисиз кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ҳудуди устида бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар кўрилишига йўл қўймаслик;

қўриқхоналар, табиат, тарих ва маданият ёдгорликларининг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан сақланишини таъминлаш;

ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларининг хавфсиз ҳолатга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилишини таъминлаш;

ер ости газ омборхоналаридан фойдаланиш чоғида ҳайдалаётган газнинг кон ажратмаси ажратиш далолатномасидан ташқарига ҳаракат қилишига йўл қўймаслик;

ер ости газ омборхоналари ва қудуқларининг герметиклигини назорат қилишга оид тадбирларни мунтазам равишда бир йилда камида бир марта амалга ошириш;

ногерметик қудуқлардан фойдаланишга, шунингдек, газнинг бошқа горизонтларга оқишига ҳамда унинг ер юзасига оқиб чиқишига йўл қўймаслик.



6-БОБ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ

ТЎХТАТИШНИНГ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


43. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлик бўлмаган мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилиши, тўхтатилиб турилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.


44. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлик бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қоидалари ва меъёрлари ер қаъридан фойдланувчи томонидан бузилганда, Инспекция кон ажратмаси ажратиш далолатномаси тасдиқловчи далолатномани бекор қилади ва Давлат геология қўмитасига рухсатномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади.


7-БОБ. УШБУ НИЗОМ ТАЛАБЛАРИ ҚАНДАЙ

БАЖАРИЛАЁТГАНЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


46. Ушбу Низом билан белгиланган кон ажратмаси ажратиш далолатномасини расмийлаштириш, уни ўз вақтида олиш ва унинг сақланиши тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланувчи корхона раҳбарлари зиммасига юкланади, корхонани лойиҳалаштиришда эса - лойиҳа бош муҳандисига ва лойиҳалаштириш ташкилоти раҳбарига юкланади.

Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланувчи корхоналарнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари кон ажратмаси ажратиш далолатномасини тасдиқловчи далолатномада баён қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши учун ҳам жавоб берадилар.

Ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


47. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлик бўлмаган мақсадларда фойдаланувчиларда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномаларнинг мавжудлиги, кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ҳужжатлари тўлиқ ва тўғрилигини назорат қилиш, шунингдек, кон ажратмаси ажратиш далолатномаси доирасида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш чоғида ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш ўз ваколатиларига мувофиқ Инспекция ва Давлат экология қўмитаси томонидан амалга оширади.

48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун хужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


       

        

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT

GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QO`MITASI

HUZURIDAGI KON-GEOLOGIYA FAOLIYATINI

NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

      

KON AJRATMASI AJRATISH DALOLATNOMASI

   

SERIYASI                                                      TARTIB RAQAMI

    

O`zbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qo`mitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish inspektsiyasi

       


      


ga

(tashkilot yoki korxonaning to`liq nomi va uning mansubligi)


          


maqsadlarda foydalalnish uchun

(kon ajratmasi berilganligining maqsadi)


       

rejada burchak (o'ziga xos) nuqtalar bilan


           


shuningdek, tarkibiy xaritalar

(nuqtalar raqami)


         

va vertikal kesimlarda



(xaritalar va kesimlar raqami)

          

belgilangan chegaralarda kon ajratmasi berildi, rejada belgilangan kon ajratmasi proeksiyasining maydoni va yer osti kengligining hajmi

        


        


ni tashkil etadi.

(ming m2, ming m3 - yozuv bilan)


         

Kon ajratmasi


        


da joylashgan.

(qishloq, tuman, viloyat, respublika nomi)


          



Kon ajratmasining amal qilish muddati





(kun, oy, yil)


     

                           Dalolatnoma berilgan sana ________ y. "____" ______________

       








QR kod



     





Низомга

2-ИЛОВА


Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ

бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмалари бериш

СХЕМАСИ


Босқичлар

    


    

Субъектлар

    


  

Тадбирлар

      


   

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


Ариза берувчи


Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини қазиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахслар Инспекцияга "Лицензия" ахборот тизими орқали буюртма беради.


Зарур бўлганда








Инспекция


Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради.



10 кунда








2-босқич


Инспекция


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва "Лицензия" ахборот тизими орқали беради.



2 кунда

      





Низомга

3-ИЛОВА


Топографик режа нусхасидаги ёзув

НАМУНАСИ


20___ йил "___" ___________ да Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан _______________________________________________________________

         


га

(ер қаъридан фойдаланувчининг номи ва унинг қайси идорага бўйсуниши)


         


(кон ажратмаси нима мақсадда берилганлиги)

      

мақсадларида ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмаси берилди.

         

Берилган кон ажратмаси



(кон ажратмасининг маъмурий ҳолати, манзили)

   


        

да ушбу режада



(нуқталарнинг рақами)

     

нуқталари билан белгиланган чегараларда жойлашган, бунда қуйидагилардан фойдаланилиши керак:

     


(объектлар саналади, уларнинг ер юзасига чиқувчи проекцияси майдони,

      


кон ажратмасининг юқори ва қуйи чегаралари чуқурлиги)

           







QR kod















Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси


          





Низомга

4-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш

билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон

ажратмаларини электрон ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

Реестр

рақами


Кон

ажратиш

далолатно-

масининг

тартиб

рақами ва

берилган

вақти


Кон

(қатлам)-

нинг номи


Кон

ажратмаси

жойлашган

жой (қишлоқ,

туман, вилоят,

республика)


Кон

ажрат-

маси олган

ташкилот

ёки корхо-

нанинг

номи ва

манзили


Тизимига

корхона

кирадиган

вазирлик

(идора)


Қазиб

олишга

берилган

фойдали

қазилма-

нинг

номи


Кон

ажрат-

масига

тўғри

кела-

диган

майдон

(га)


Корхонани

тугатиш ёки

консервация

қилиш, кон

ажратмаси

ҳажмларини

ўзгартириш

ва уни олиб

қўйиш тўғри-

сидаги

қайдлар


Изоҳ


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10


















































Низомга

5-ИЛОВА


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ

бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси далолатномаси

ПАСПОРТИ

        

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси далолатномаси.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон кон ажратмасини бериш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Буюртманомага ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланадиган корхонанинг раҳбари ёки юқори турувчи ташкилот раҳбари имзо чекади.

Буюртманомага иловалар билан биргаликда икки нусхада кон ажратмаси лойиҳаси илова қилинади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


12 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун қон ажратмаси лойиҳаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак:

тушунтириш хати;

кон ажратмасининг уч ўлчамли чегараларини ва ўлчамлари ҳисоб-китобини асослаш;

сўралаётган кон ажратмаси чегараларида юза топографик режаси, геология хариталари ва кесимлари нусхалари.

Тушунтириш хатида қуйидагиларни кўрсатиш зарур:

кон ажратмасини сўрашдан мақсад, унинг маъмурий жойлашган жойи, ер ости иншоотини лойиҳалаштирган ва кон ажратмаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратмаси устидаги ҳудуд тўғрисидаги, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер майдонлари, дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектлари, аҳоли пунктлари ва саноат объектлари, алоҳида иморатлар ва иншоотлар, шунингдек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қайси тоифага киритилганлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар;

кон ажратмаси доирасида, шунингдек, унга туташиб кетган зоналарда ер қаъри участкасининг қисқача геологик тавсифи, шунингдек, ушбу участканинг геологик тузилиши, кон-техника ва гидрогеологик шароитлар ҳамда уларнинг ўрганилганлиги даражаси акс эттирилиши керак;

унинг учун кон ажратмаси сўралаётган ер ости иншооти қурилиши мўлжалланаётган жойдаги фойдали қазилмалар конлари, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш мақсадида берилган аралаш кон ажратмаси тўғрисидаги маълумотлар.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Кон ажратмаси муддатсиз ёки муддатли фойдаланишга берилади.

Ер қаъридан муддатли фойдаланишда кон ажратмаси лицензияда кўрсатилган муддатга, газни ер остида сақлаш ва нефтни ер остида сақлаш учун 8 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда, кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин. Кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилганда фақат кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.


12.

Изоҳ:

Кон ажратмаси фақат ер қаърининг, геологик тузилишнинг, кон-техник ва гидрогеология шароитларининг зарур даражада синчиклаб ўрганилган қисмигагина берилади, ундан фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш эса шу яқин орадаги фойдали қазилма конларини қазишни қийинлаштирмайди ҳамда кон ишланмаларига, ер юзаси ва сув объектларига нефть, газ ва бошқа моддалар ва материалларнинг уларни сақлашда сингиб киришини, ер ости бойликларига ташланадиган оқова сувлар, ер қаърига кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини истисно этади.

Кон ажратмаси чегаралари тоғ жинсларининг силжиш ва қулаш зоналарини, шунингдек, ушбу иншоотларнинг нормал ишлаб туришини таъминлайдиган сақловчи ва тўсувчи қисмларни (целикларни) ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилаётган ер ости иншоотининг техник чегаралари билан белгиланади.

Зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда кон ажратмаси контури уларни қатъий белгиланган чегараларда локализация қилиш мумкин бўлган ер қаъри қисми билан белгиланади.

Газни ер остида сақлаш учун тақдим этилган кон ажратмаси чегаралари бундай сақлаш жойи қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ буғ қатламлари билан тугалланадиган газнинг энг кўп ҳажмда тарқалиш контурлари билан, пъезометрик қудуқлар мавжуд бўлган тақдирда эса - ушбу қудуқларни қамраб олувчи контурлар билан белгиланади. Газни ер остида сақлаш омборларини қуриш учун улар жойлашган бир майдонга тўғриланган бир ёки бир неча буғ қатламларидан, шунингдек, ишланган нефть, газ еки сувли қатламлардан (горизонтлардан) фойдаланиш мумкин.

Нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш учун берилган кон ажратмаси чегаралари зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб юбориш аҳоли яшаш жойлари, халқ хўжалиги объектлари, табиий объектлар ва бошқа объектлар учун белгиланган санитария зоналарини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб турган корхоналарнинг кон қазилмаларида, шунингдек, фойдали қазилма конлари яқинидаги ер қаъри участкаларида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга кон ажратмасини бериш учун фойдаланилаётган иншоотлар ва ишланаётган конларнинг ўзаро зарарли таъсири истисно этилган ҳолларда йўл қўйилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь