Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2018 й. 978-сон "Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.12.2018 й.
N 978
ЭКОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ВА СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА
ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ ДОИРАСИДА ЕР УЧАСТКАЛАРИ
АЖРАТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда республиканинг туризм салоҳиятини ривожлантириш, бу соҳага инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шароитлар яратилди. Шу билан бирга, мамлакат сув омборларининг туризм намойиши объекти ва рекреация зоналари сифатидаги салоҳияти тўлиқ ишга солинмаган, уларнинг ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратилмаган.
Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш, аҳоли ва хорижий меҳмонларнинг дам олишлари учун сув ресурсларидан фаол фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга аризада кўрсатилган, лекин эллик йилдан узоқ бўлмаган муддатга, "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали узоқ муддатли ижарага ер участкалари берилади.
экотуризм ташкил этиш учун сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари бериладиган сув омборлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;
2018-2020 йилларда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;
Экотуризм ташкил этиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ишчи гурух тегишли вилоят ҳокимликлари билан биргаликда:
2019 йилнинг 30 январигача бўлган муддатда сув омборларига олиб борувчи автомобиль йўлларини хатловдан ўтказсин ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида автомобиль йўллари ва йўлбўйи инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг 2020-2021 йиллардаги давлат ривожланиш дастурларига киритиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда тақдим этсин;
2019 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда сув омборларининг ҳолатини танқидий ўрганиб чиқсин ҳамда уларни сақлаш ва муҳофаза қилишга сарфланадиган харажатларни оптималлаштириш бўйича, шу жумладан, энергияни тежайдиган ускуналар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризм инфратузилмаси объектларидаги қурилиш ишлари юзасидан, уларни атроф-муҳитга салбий таъсирини бартараф этиш мақсадида қатъий назорат ўрнатсин.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан биргаликда ўз расмий веб-сайтларида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштиришнинг тасдиқланган режаси чоп этилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тегишли вилоятлар хокимликлари сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризм инфратузилмаси объектларининг жойлашув режаси тасдиқлангандан сўнг икки ой муддатда, ҳар бир сув омбори бўйича:
миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан биргаликда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида бизнесни ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилишини;
тадбиркорлик субъектлари учун инвестициявий таклифлар ва лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва тегишли вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида материаллар жойлаштирилишини;
ишлаб чиқилган инвестициявий таклифлар якунларига кўра сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг жалб этилишини, улар билан тизимли иш олиб борилишини, шунингдек, уларнинг инвестициявий буюртманомаларининг сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминласинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 3 декабрдаги
978-сон қарорига
1-ИЛОВА
Экотуризмни ташкил этиш учун сувни муҳофаза
қилиш зоналари доирасида ер участкалари
бериладиган сув омборлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Туман/шаҳар
|
Сув омборининг номи |
Экотуризм ташкил этиш ҳудуди (га) |
Андижон вилояти
|
|||
1. |
Хонобод шаҳри
|
"Андижон" |
1,5 |
Жиззах вилояти
|
|||
2. |
Ғаллаорол тумани
|
"Қоровултепа" |
2,4 |
3. |
Зомин тумани
|
"Зомин" |
0,4 |
4. |
Мирзачўл тумани
|
"Арнасой" |
5 |
Қашкадарё вилояти
|
|||
5. |
Шаҳрисабз тумани
|
"Хисарак" |
3 |
6. |
Ғузор тумани
|
"Почкамар" |
0,5 |
7. |
Яккабоғ тумани
|
"Қизилсув" |
1 |
Наманган вилояти
|
|||
8. |
Янгиқўрғон тумани
|
"Эскиер" |
2 |
9. |
Чуст тумани
|
"Резаксой" |
3 |
10. |
Чортоқ тумани
|
"Чортоқ" |
2 |
Самарқанд вилояти
|
|||
11. |
Пайариқ тумани
|
"Қорасув" |
7 |
12. |
Ургут тумани
|
"Қоратепа" |
2 |
13. |
Каттақўрғон тумани
|
"Каттақўрғон" |
1,5 |
Сурхондарё вилояти
|
|||
14. |
Қумқўрғон тумани
|
"Жанубий сурхон" |
0,5 |
15. |
Сариосиё тумани
|
"Тўпаланг" |
1 |
16. |
Термиз тумани
|
"Учқизил" |
1 |
Тошкент вилояти
|
|||
17. |
Ўрта Чирчиқ тумани
|
"Тошкент" |
8 |
Фарғона вилояти
|
|||
18. |
Қува тумани
|
"Каркидон" |
5 |
2018 йил 3 декабрдаги
978-сон қарорига
2-ИЛОВА
Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш
зоналари доирасида йўл-транспорт ва ишлаб
чиқариш инфратузилмаси ривожланишини
таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
Хамраев Ш.Р. |
- |
Сув хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари
|
Лавозими бўйича |
- |
Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
|
Умаров О.М. |
- |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
|
Мирзаев М.М. |
- |
Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
|
Кулдашев А.Х. |
- |
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари
|
Назармухамедов Д.А. |
- |
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
|
келишув бўйича |
- |
Мудофаа вазирининг ўринбосари
|
Каримов А.А. |
- |
Молия вазирининг ўринбосари
|
Хашимов Ш.Р. |
- |
Қурилиш вазирининг ўринбосари
|
Бекенов С.Х. |
- |
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
|
Утаев У.Ч. |
- |
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
|
Адилов О.Ч. |
- |
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари
|
Ходжаев У.Р. |
- |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари
|
Мустафоев У.М. |
- |
"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси
|
лавозими бўйича |
- |
тегишли вилоятлар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари
|
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
2018 йил 3 декабрдаги
978-сон қарорига
3-ИЛОВА
2018-2020 йилларда сув омборларининг сувни
муҳофаза қилиш зоналари доирасида
экотуризмни ривожлантириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 5 декабрь