Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 й. 1021-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2018 й.

N 1021



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ   ҚАРОРЛАРИГА   ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА  ҚЎШИМЧАЛАР  КИРИТИШ  ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилгани муносабати билан норматив-ҳуқуқий базани мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг раиси вазифасини бажарувчи Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 декабрдаги

1021-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда):


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Давлат хавфсизлик хизматига" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматига" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари қўшилсин.


б) 4-2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.3-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлик хизмати" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари қўшилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларига тайёргарликни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 23 июлдаги 357-сон қарорига иловада:

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Ташматов Б.Х. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси в.б.".

ўн олтинчи - қирқинчи хатбошилар тегишинча ўн еттинчи - қирқ биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари 22-бандининг "в" кичик бандидаги "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари қўшилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 8-2-банд қўшилсин:

"8-2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг "1. Марказий муассасалар" бўлимига қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига киритилаётган қўшимчалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь