Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2018 й. 1034-сон "Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2018 й.

N 1034



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИЗИЛ КИТОБИНИ ТАЙЁРЛАШ, НАШР

ЭТИШ ВА ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 июлдаги ПҚ-3861-сон қарори ижросини таъминлаш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи тарзда ўсувчи ўсимликларнинг турлари (кичик турлари)ни сақлаб қолиш ва қайта кўпайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича идоралараро комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 декабрдаги

1034-сон қарорига

2-ИЛОВА



Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги

ҳайвонлар ва ўсимликларни сақлаб қолиш

бўйича идоралараро комиссия

ТАРКИБИ


Қўчқоров Б.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси


Ибрагимов Б.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, Комиссия раисининг ўринбосари


Хакимов О.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Холматов Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти директори


Тожибаев К.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори


Аюпов С.С.

-

"Ўзбековчибалиқчи" спорт бирлашмаси раиси


Мусаев О.М.

-

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси бошқаруви раиси


Тўраев А.С.

-

Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори


Изоҳ. Зарур ҳолатларда Комиссия таркибига давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг раҳбарлари ва мутахассислари жалб этилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 декабрдаги

1034-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тўғрисида" 1992 йил 9 мартдаги 109-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 14 апрелдаги 149-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 20-модда) илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) 8-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 декабрь