Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019 й. ПФ-5611-сон "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.01.2019 й.

N ПФ-5611



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТУРИЗМНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Виза режимининг либераллаштирилиши, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартибининг соддалаштирилиши, туризм тармоғини ривожлантириш учун имтиёз ва преференциялар берилиши миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилиш имконини берди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар туризм тармоғини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий асоснинг номукаммаллиги, алоҳида туризм хизматларини кўрсатиш қоидаларининг, шунингдек чет эл фуқароларининг тоифалари, бўлиш муддатлари ва мақсадлари бўйича дунё амалиётида кенг қўлланиладиган алоҳида виза режимларининг мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда.

Шунингдек, жойлаштириш воситалари ва инфратузилма объектларининг, айниқса туризм мавсумида етишмаслиги, турли транспортларда йўловчиларни ташиш тизимининг етарли даражада мувофиқлаштирилмаганлиги, шунингдек, туристларни мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашни ташкиллаштириш даражасининг пастлиги, ички туризмни, мамлакат ҳудудларидаги маданий мерос объектларининг ва зиёратнинг ўзига хосликларини тарғиб қилиш бўйича маркетинг кампанияларининг самарасизлиги туризмни жадал ривожлантиришга салбий таъсир қилмоқда.

Туризмни, авваламбор, хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига 2018 йил 28 декабрда қилган Мурожаатномасида билдирилган таклифларни амалда татбиқ этиш мақсадида ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ:

туризм фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш;

туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш;

транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш;

туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш;

республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, мамлакатнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш;

туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Белгилансинки, Концепция ҳар йиллик алоҳида чора-тадбирлар режасини тасдиқлаган ҳолда, унинг асосий йўналишлари ва мақсадли параметрларининг тегишли давр мобайнида бажарилишига қараб босқичма-босқич амалга оширилади;

б) 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли йил бўйича Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши якунларини таҳлил қилган ҳолда ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йил учун Чора-тадбирлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


2. Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н. Арипов) қуйидагиларни таъминласин:

барча режалаштирилган чора-тадбирларнинг самарали ташкил этилиши, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Концепция ва Чора-тадбирлар режасининг вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, ҳар чоракда ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига батафсил маълумот киритиб бориш;

хорижда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ва хорижий туристларни жалб қилишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича "Йўл харитасини" ҳар йил тасдиқлаш;

ҳар йиллик Чора-тадбирлар режасининг бажарилишидан келиб чиқиб, лозим бўлганда, Концепция параметрларига ўзгартириш киритиш.


3. 2019 йил 1 февралдан бошлаб 3-иловага мувофиқ мамлакатларнинг фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатини 4-иловага мувофиқ кенгайтириш;

б) 2019 йил 15 мартдан бошлаб 30 кунлик амал қилиш муддати бўлган электрон кириш визасининг қуйидаги турларини бериш тизимини жорий этиш:

икки марталик, консуллик йиғими 35 АҚШ доллари миқдорида;

кўп марталик, консуллик йиғими 50 АҚШ доллари миқдорида;

в) Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун 5-иловага мувофиқ қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифаларини беришни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча (электрон бўлмаган) визалари тоифаларини жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.


5. 6-иловага мувофиқ хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи тақдим этилсин.

Белгилансинки, ушбу ҳуқуқ:

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида - 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида - 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида - 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда берилади.


6. Ўзбекистоннинг логистика жозибадорлигини тубдан яхшилаш, шунингдек, маҳаллий аэропортларда парвозларга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) 7-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчи навбатда Европа ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси, ташиладиган йўловчилар сони ва инвестицияларни кўпайтириш учун республикадаги транспорт алоқа тизимини тубдан яхшилаш;

"зиёрат" туризми йўналиши орқали туристлар оқимини ошириш, шу жумладан Индонезиядан доимий авиақатновларни очиш учун авиакомпанияларни жалб қилиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш;

туристлар оқимини жалб қилиш мақсадида парвозларнинг стратегик муҳим йўналишларини аниқлаш;

мамлакат аэропортларида янги йўналишларни йўлга қўйиш мақсадида хорижий ташувчилар учун мослашувчан чегирма ва преференциялар тизимини ишлаб чиқиш;

ўзаро боғловчи қатновларни, шу жумладан "мавсумдан ташқари" даврда ташкил этиш орқали узоқ магистраль йўналишларда йўловчилар сонини кўпайтириш;

хорижий ва маҳаллий авиакомпаниялар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, уларнинг таклифларини кўриб чиқиш ва уларни аэропортлар бўйича тўғри тақсимлаш;

чартер рейсларини келишиш механизмини соддалаштириш;

мамлакатдаги айрим аэропортларда "Очиқ осмон" режимини жорий этиш;

маҳаллий авиакомпаниялар ташкил этилишига кўмаклашиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш;

мамлакат ичкарисида интермодал ташувларни (автобус, темир йўл ва авиаташувлар) таъминлаш учун туристларнинг транспорт ташувини янада ривожлантириш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

авиакомпаниялар харажатларини камайтириш ва истеъмолчилар учун авиачипталар нархини оптималлаштириш;

мамлакат вилоятлари ўртасидаги ички авиаташувлар йўналишлари сонини кўпайтириш;

хорижий етказиб берувчилардан авиакеросин сотиб олиш механизмини харид жараёнида шаффофлик ва рақобатни таъминлаган ҳолда такомиллаштириш.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда рейсларни (автобус, авиа ва темир йўл) қулай тарзда боғловчи йўл чипталарини сотишни назарда тутувчи республика транспорт тизимининг ягона электрон порталини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида ташкил этсин ҳамда унинг ишлаш тартибини белгиласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини тушунтиришга қаратилган нашрлар ва тематик дастурларни ташкил этсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПФ-5611-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида

туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини

амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. ТУРИЗМ СОҲАСИДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Юқори туризм салоҳиятига эга бўлган ҳудудларда ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлайдиган махсус тузилмаларини ташкил этиш, уларни замонавий техник ва транспорт воситалари билан жиҳозлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида хавфсиз туризмни таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

15 февралгача


ИИВ (П.Бобожонов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Бутунжаҳон туризм ташкилотининг, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи методологияси асосида туризм соҳасида статистика юритишни такомиллаштириш:

Туризм соҳасидаги статистик маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш, уларни Бутунжаҳон туризм ташкилоти, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-саҳифаларига жойлаштириш;

мамлакат ҳудудлари кесимида асосий статистик кўрсаткичларни юритиб бориш.

Ижрочилар қарори

1 мартгача


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Хорижий давлатларда туризмни ривожланиш жараёнлари ва миллий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиш бўйича давлат стандартларини такомиллаштириш

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат


1 апрелгача


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров),манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда меҳмонхона хизмати кўрсатишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш.


Ижрочилар қарори


1 августгача


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

5.

Ҳар бир ҳудуд кесимида барча туристик манбалар ва объектларни (архитектура, табиий ва бошқа) уларнинг ҳолатини "Қониқарли", "Қайта таъмирга муҳтож" (таъмирлаш, қайта таъмирлаш), "авария (ташландиқ) ҳолатида" таснифлари бўйича аниқлаган ҳолда хатловдан ўтказиш.


Ягона туристик манбалар ва объектлар реестрини шакллантириш, паспортлар тайёрлаш


1 сентябргача


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б.Кучкаров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА ТУРИЗМ ВА У БИЛАН

БОҒЛИҚ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

6.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида республиканинг ҳар бир ҳудудидаги сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойлар ва сайёҳлик маршрутларида камида 50 тадан санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.


Ижрочилар қарори

йил давомида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов)

7.

Сайёҳлар орасида машҳур бўлган объектлар, сайёҳлик маршрутларида ва ҳар бир ҳудуднинг марказий қисмларида туристик инфокиоскларни ташкил этиш.


Ташкилий чоралар

1 декабргача


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов)

8.

Имконияти чекланган шахсларнинг туризм инфратузилмаси ва маданий мерос объектларида эркин ҳаракатланиши учун зарур шароитни ("тўсиқсиз муҳит" ҳосил қилиш) яратиш чораларини кўриш.


Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси


1 февралгача тасдиқлаш

1 июлгача амалга ошириш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш.Кудбиев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов)

9.

Шу хорижий ташкилотларнинг молиявий маблағлари ва техник кўмагини жалб қилган ҳолда, қуйидагиларни назарда тутувчи Туризм инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

туристик намойиш объектларини боғловчи автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш, шунингдек, йўл ва йўл бўйи инфратузилмаси объектларини яратиш, шу жумладан ҳар 50 км масофага ҳисоблаганда санитария-гигиена шохобчалари, кемпинглар, мотеллар ва бошқаларни ташкил қилиш;

транспорт логистикасини такомиллаштириш, шу жумладан диққатга сазовор жойлар ва маданий объектлар бўйлаб қулай транспорт маршрутлари тармоғини яратиш;

маданий мерос объектлари ҳолатини яхшилаш, ушбу объектлар атрофида сайёҳлар учун зарур инфратузилмани шакллантириш;

маркетинг ва брендни илгари суришнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади


1 декабргача


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С.Бекенов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Замонавий туризм комплексини яратиш, республикага ташриф буюрувчилар ва аҳолининг туризм хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ҳар бир ҳудудда Туризм инфратузилма объектларини жойлаштиришнинг бош чизмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий ҳужжат


1 июнгача


Қурилиш вазирлиги (А.Тухтаев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А.Абдуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Мамлакатнинг халқаро аэропортлари ва темир йўл вокзалларида ибодат қилиш ва таҳорат олиш учун махсус жойлар ташкил қилиш.

Ташкилий чоралар


1 июнгача


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК (Б.Хакимов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Ф.Сагдуллаев)

12.

Замонавий кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт ёнида транспорт логистикасини такомиллаштириш.

Ташкилий-амалий чоралар

1 июлгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С.Бекенов)

13.

Қуйидаги йўналишларда тасдиқланган график бўйича мунтазам равишдаги шаҳарлараро автобус қатновини, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда йўлга қўйиш:

"Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива-Нукус";

"Тошкент-Гулистон-Жиззах-Самарқанд-Қарши-Термиз";

"Қўқон-Фарғона-Андижон-Наманган".

Ташкилий чоралар


1 июнгача


Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги (Д.Дехканов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А.Абдувалиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов)

14.

Транспортнинг турли йўналиш ва турларини қулай тарзда ўзаро боғловчи авиа, темир йўл ва автобус қатновлари сонини оширишни назарда тутувчи Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро транспорт коммуникациясини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат


1 мартгача


Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги (Д.Дехканов), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК (Б.Хакимов),"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Ф.Сагдуллаев),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов),

ТИВ (А.Комилов)

15.

Мамлакатда спорт туризмининг бугунги кундаги ҳолатини таҳлил қилиш, Спорт туризмини янада ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот

1 февралгача


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Тадбирлар режасини тасдиқлаш


15 февралгача

16.

Экологик туризмни амалга ошириш учун ер майдонларини аниқлаган ҳолда давлат қўриқхоналарида муҳофаза ҳудудларини ташкил қилиш (Сурхон ва Китоб қўриқхоналари бундан мустасно), шунингдек, Зомин миллий табиат боғини қуйидаги ҳудудларга ажратиш:

қўриқхона ҳудуди - қаттиқ қўриқланадиган ҳудуд, ҳар қандай хўжалик, шу жумладан рекреация фаолиятини юритиш тақиқланган;

рекреация ҳудуди - давомий ва қисқа муддатли дам олиш учун ажратилган ҳудуд бўлиб, сайёҳлар ташриф буюриши учун зарурий шарт-шароитлар яратилган ҳолда экскурсиялар ва маърифий туризм ташкил қилиш назарда тутилади;

курорт ҳудуд - санатория-соғломлаштириш учун мўлжалланган ҳудуд;

хўжалик юритувидаги ва бошқа ҳудудлар.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

1 мартгача


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б.Кучкаров), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов),Фанлар академияси (Б.Юлдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


17.

Туризмни ривожлантириш мумкин бўлган ҳудудлар ва объектларни хатловдан ўтказиш якунлари асосида Айдаркўл (Жиззах ва Навоий вилоятлари), Тўдакўл (Навоий вилояти) ва Учқизил (Сурхондарё вилояти) кўллари атрофида рекреация туризмини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Қўшма ҳаракатлар режасини тасдиқлаш


1 февралгача


Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамроев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Халқаро гастрономик фестивални ташкил этиш ва ўтказиш.

Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси


октябрь-ноябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси (М.Усманов), ТИВ (А.Комилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Маҳаллий ва хорижий авто ва мото-спорт федерациялари иштирокида Устюрт (Қорақалпоғистон Республикаси) яссилигидаги экстремал маршрути бўйлаб авторалли ташкил қилиш ва ўтказиш.


Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси

апрель-май

"Ватанпарвар" МКТ (Р.Ниёзов),Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов),манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Қуйидагиларни ўз ичига олган агротуризмни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш:

туризм айланмаси (бизнес)га фермер ва деҳқон хўжаликларини, қишлоқ жойлардаги маҳаллий аҳолини (асосан узоқ ва тоғли ҳудудлардан) жалб қилиш;

қишлоқ ва этнографик турлар (анъанавий турмуш тарзи, ҳунармандчилик, таом тайёрлаш ва бошқалар) доирасида сайёҳларни қабул қилиш истагига ва имкониятига эга бўлган деҳқон ва фермерлар учун намунавий "туристик маҳалла" типдаги уй-жой комплекслари (анъанавий услубдаги) қуриш;

фермер хўжаликларининг фаолиятини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, шароб маҳсулотлари, қуритилган мевалар, ширинликлар ва бошқаларни жойида татиб кўришни ташкил қилиш йўли билан улар ҳудудида ягона тузилмага (қишлоқ туристик кластери) бириктирилган агро-этно-қишлоқ шаклидаги модель уюшмалар барпо этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


1 апрелгача


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б.Юсупов),Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов),манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Қуйидаги чораларни амалга ошириш орқали "шоппинг" (савдо) туризмини ривожлантириш:




тарихий шаҳарлар ва вилоятларнинг маъмурий марказларида бож тўлови олинмайдиган дўконлар ("Duty Free")ни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси


1 мартгача


Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов)


бренд кийим-кечак маҳсулотлари, косметика ва аксессуар товарлар сотуви йўлга қўйилган савдо-кўнгилочар комплекслар ташкил этилишини рағбатлантириш.


Ташкилий-амалий чоралар

1 ноябргача

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С.Бекенов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Республикада, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи "MICE" туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

туризмдаги мавсумийликка қараб ўтказиш вақтини аниқлаган ҳолда маҳаллий ва халқаро даражадаги тадбирларни ўтказиш дастурини тузиш;

"MICE" туризм тадбирларини ўтказиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда бинолар, меҳмонхоналар рўйхатини шакллантириш.

Қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш


1 мартгача


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), ТИВ (А.Комилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


III. АҲОЛИ ВА ТУРИСТИК ФАОЛИЯТ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФАОЛЛИГИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ИЧКИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

23.

Ҳудудларда тадбиркорлик субъектларига туризм соҳасида берилган имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот бериш ва тарғиб қилиш бўйича солиқ божхона органлари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш.

Ташкилий чоралар

йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов)

24.

Маҳаллий ва хорижий маданият ва санъат арбоблари иштирокида ҳудудларнинг бой маданий-тарихий ва туризм салоҳиятини ёритувчи туркум телекўрсатувлар яратиш.

Ижрочилар қарори

йил давомида

МТРК (А.Ходжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев)

25.

Туристлар эркин йўналиш олишлари учун республика бўйича асосий туристик намойиш объектлари ва туризм объектларига олиб борувчи йўлларда ягона шаклдаги туристик-ахборот кўрсаткичларини ўрнатиш.

Ташкилий чоралар

1 июлгача

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А.Абдувалиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26.

Ўзбекистон бўйича ички туризмни ривожлантиришга кўмаклашаётган энг яхши туроператор, иш берувчи, ОАВ ва блогер, шунингдек, мамлакат бўйлаб саёҳатчини аниқлаш бўйича танловлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий чоралар

декабрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. ИЧКИ ВА ТАШҚИ БОЗОРЛАРДА МИЛЛИЙ ТУРИЗМ

МАҲСУЛОТИНИ ИЛГАРИ СУРИШ

27.

Қуйидагиларни:

Ташкилий-амалий чоралар


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК (Б.Хакимов),"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Ф.Сагдуллаев), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), ТИВ (А.Комилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

танловлар ўтказиш орқали Ўзбекистоннинг ягона миллий туризм брендини, шунингдек, унинг асосида ҳудудларнинг туризм брендларини;

1 июлгача


ташқи бозорларда "Ўзбекистон" туризм брендини илгари суриш стратегиясини ишлаб чиқиш ва ҳудудларнинг туризм брендини илгари суриш бўйича ҳар бир мамлакат учун алоҳида маркетинг ишлари дастурларини тасдиқлаш;

хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва туризм салоҳиятини илгари суриш бўйича хорижий компаниялар ва агентликлар, шу жумладан "M&CSAATCНI" агентлиги билан ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

1 августгача

28.

Ўзбекистоннинг миллий туризм брендини фаол илгари суриш, шу жумладан машҳур хорижий телеканаллар, журналлар ва бошқа ОАВда мамлакатимизнинг туристик жозибадорлигини тарғиб қилувчи дастурлар намойишини ташкил этиш.

Ташкилий чоралар

йил давомида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), ТИВ (А.Комилов),

Молия вазирлиги (А.Хайдаров)

29.

Ўзбекистоннинг ва ҳудудларнинг туризм хариталарини ишлаб чиқиш ва чоп этиш, шунингдек, туризм харитасининг электрон шаклини туризм порталларида жойлаштириш ҳамда турли платформалар учун, шу жумладан Интернет тармоғига уланмасдан ишлайдиган мобиль илова ишлаб чиқиш.

Ижрочилар қарори

йил давомида

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А.Абдуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов)

30.

Ҳар бир сони мамлакатимиз алоҳида ҳудудининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг аҳолиси маданияти ҳақида ҳикоя қилувчи турли туристик мавзуларда Ўзбекистон тўғрисидаги альманах чоп этишни ташкил қилиш.

Журнал чоп этиш

1 мартгача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Машҳур Интернет ресурсларида жойлаштириш учун Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги диққатга сазовор жойларнинг 3D моделини яратиш.

Ташкилий чоралар

йил давомида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

32.

ОАВ, хорижий ижодий гуруҳлар томонидан мамлакатимиз тарихи ва туризм салоҳияти ҳақида фото ва видео материаллар тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш ва республика ҳудудида фойдаланишга рухсат олишни соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

30 январгача

ДХХ (И.Абдуллаев),ИИВ(П.Бобожонов), Мудофаа вазирлиги (А.Азизов),Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Т.Улжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), "Ўзбеккино" МА (Ф.Зокиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

"Буюк ипак йўли" мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилувчи туристлар учун "Silk visa" ягона туристик визаси тизимини жорий қилиш масаласини ўрганиб чиқиш.

Ташкилий чоралар

1 июлгача

ТИВ (А.Комилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов),ИИВ (П.Бобожонов), ДХХ (И.Абдуллаев),

Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Назаров)

34.

Хорижий фуқароларга узоқ муддатли виза олиш имконини берувчи "Uzbekistan - my second home" ("Ўзбекистон - менинг иккинчи уйим") дастурини жорий қилиш масаласини ўрганиб чиқиш.

Ташкилий чоралар

1 июлгача

ТИВ (А.Комилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов),ИИВ (П.Бобожонов), ДХХ (И.Абдуллаев), Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Назаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С.Бекенов)

V. ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

35.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

гид, йўриқчи-кузатувчининг ҳуқуқий мақомини, уларнинг фаолиятини касб сифатида тан олиш ва меҳнат стажига ҳисоблаш тартибини белгилаш.

хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг гидлар маълумотига қўйилган талаблар қисмини уларга ушбу фаолият билан ўрта махсус маълумот билан шуғулланиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

қув-консалтинг маркази" ДУК томонидан гидлар, экскурсовод-кузатувчилар ва туризм соҳаси субъектлари ишчиларига малака сертификатларини бериш учун онлайн тест ўтказишни ташкил қилиш;

туризм хизматлари соҳасида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатини кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус таълим тизими ўқув режаларини такомиллаштириш;

гидларга малака тоифасини жорий этиш ва гидлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

1 февралгача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

36.

Таълим муассасаларида Бутунжаҳон туризм ташкилотининг TedQual (Tourism Education Quality) тизими бўйича туризм таълими сифатини сертификатлаштириш халқаро тизимини татбиқ қилиш.

Ижрочиларнинг қўшма ҳаракат режаси

1 мартгача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), ТИВ (А.Комилов)





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПФ-5611-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари учун

30 кун муддатга визасиз режим жорий

қилинадиган мамлакатлар

РЎЙХАТИ


1. Австралия Иттифоқи


2. Австрия Республикаси


3. Аргентина Республикаси


4. Босния ва Герцеговина


5. Ватикан


6. Люксембург Буюк Герцоглиги


7. Венгрия


8. Бруней-Доруссалом давлати


9. Греция Республикаси


10. Ирландия


11. Исландия


12. Италия Республикаси


13. Канада


14. Андорра Князлиги


15. Лихтенштейн Князлиги


16. Монако Князлиги


17. Бельгия Қироллиги


18. Дания Қироллиги


19. Испания Қироллиги


20. Нидерландия Қироллиги


21. Норвегия Қироллиги


22. Швеция Қироллиги


23. Латвия Республикаси


24. Литва Республикаси


25. Мўғулистон


26. Янги Зеландия


27. Португалия Республикаси


28. Болгария Республикаси


29. Кипр Республикаси


30. Мальта Республикаси


31. Польша Республикаси


32. Сан-Марино Республикаси


33. Сербия Республикаси


34. Словения Республикаси


35. Хорватия Республикаси


36. Чили Республикаси


37. Руминия


38. Словакия Республикаси


39. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги


40. Бразилия Федератив Республикаси


41. Финляндия Республикаси


42. Черногория


43. Чехия Республикаси


44. Швейцария Конфедерацияси


45. Эстония Республикаси







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПФ-5611-сон Фармонига

4-ИЛОВА



2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари

электрон кириш визасини олиш имкониятига

эга бўлган мамлакатлар

РЎЙХАТИ


1. Жазоир Халқ Демократик Республикаси

3. Миср Араб Республикаси

6. Венесуэла Боливар Республикаси


7. Уругвай Шарқий Республикаси


8. Габон Республикаси

10. Қувайт Давлати

12. Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси

14. Иордания Ҳошимийлар Қироллиги


15. Эрон Ислом Республикаси

16. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди

17. Корея Халқ Демократик Республикаси


18. Гайана Кооператив Республикаси


19. Баҳрайн Қироллиги


20. Бутан Қироллиги


21. Камбоджа Қироллиги


22. Марокаш Қироллиги

24. Таиланд Қироллиги


25. Тонга Қироллиги


26. Лаос Халқ Демократик Республикаси


27. Ливан Республикаси


28. Мальдив Республикаси

30. Кўп миллатли Боливия Давлати


31. Бангладеш Халқ Республикаси


32. Самоа Мустақил Давлати

34. Албания Республикаси


35. Ангола Республикаси


36. Вануату Республикаси


37. Гана Республикаси

40. Ҳиндистон Республикаси


41. Кабо-Верде Республикаси


42. Камерун Республикаси


43. Кирибати Республикаси


44. Колумбия Республикаси

46. Кот-д'Ивуар Республикаси

48. Маврикий Республикаси


49. Македония Республикаси


50. Маршалл Ороллари Республикаси


51. Науру Республикаси

53. Палау Республикаси

55. Парагвай Республикаси


56. Перу Республикаси


57. Сейшель Ороллари Республикаси


58. Сенегал Республикаси


59. Суринам Республикаси

61.Фижи Республикаси


62. Филиппин Республикаси


63. Эквадор Республикаси

67. Соломон Ороллари

70. Америка Қўшма Штатлари


71. Вьетнам Социалистик Республикаси


72. Уммон Султонлиги


73. Тунис Республикаси


74. Непал Федератив Демократик Республикаси


75. Микронезия Федератив Штатлари

77. Жанубий Африка Республикаси

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, зарур ҳолларда, айрим давлат фуқаролари учун 30 кунгача бўлган муддатда электрон кириш визаларини олиш юзасидан чекловлар белгилаш ҳуқуқига эга.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПФ-5611-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи

хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари

учун қўшимча (электрон бўлмаган) кириш

визалари тоифаларини жорий этиш

РЎЙХАТИ


1. "Vatandosh" - Ўзбекистон Республикасида туғилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи қариндошларининг таклифномаси асосида бериладиган 2 йиллик виза;


2. "Student visa" - Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган таълим муассасаларига қабул қилинган хорижий талабаларга бериладиган бир йиллик виза;


3. "Academic visa" - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари, вазирлик ёки идоралар илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятни амалга оширишни истаган хорижий шахслар учун 3 ойдан 2 йилгача бўлган муддатга бериладиган виза;


4. "Medical visa" - тиббий муассасанинг таклифига биноан даволаниш учун Ўзбекистон Республикасига кирувчи хорижий фуқаролар учун 3 ойгача бўлган муддатга бериладиган виза;


5. "Piligrim visa" - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва туристик фаолият субъектларининг аризасига кўра Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний мероси, анъаналарини ўрганиш мақсадида кирувчи хорижий фуқаролар учун 2 ойгача бўлган муддатга бериладиган зиёрат визаси.

6. "Investment visa" - хорижий инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 8 500 бараварида хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштириладиган, ушбу корхоналарнинг буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визаси.

Бунда, инвесторнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га "Investment visa" амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштириб берилади".

Изоҳ: Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда кириш ёпиқ бўлган тақдирда виза бериш рад этилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПФ-5611-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини

олиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар

РЎЙХАТИ

    

1. Австралия Иттифоқи


2. Австрия Республикаси


3. Озарбайжон Республикаси


4. Жазоир Халқ Демократик Республикаси


5. Антигуа ва Барбуда


6. Миср Араб Республикаси


7. Аргентина Республикаси


8. Барбадос


9. Белиз


10. Венесуэла Боливар Республикаси


11. Ватикан


12. Люксембург Буюк Герцоглиги


13. Венгрия


14. Уругвай Шарқий Республикаси


15. Бруней-Доруссалом давлати


16. Исроил Давлати


17. Гренада


18. Греция Республикаси


19. Грузия


20. Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси


21. Доминикана Республикаси


22. Ирландия


23. Эрон Ислом Республикаси

24. Исландия


25. Италия Республикаси


26. Канада


27. Қирғизистон Республикаси


28. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари

29. Андорра Князлиги


30. Лихтенштейн Князлиги


31. Монако Князлиги


32. Гайана Кооператив Республикаси


33. Бельгия Қироллиги


34. Бутан Қироллиги


35. Дания Қироллиги


36. Испания Қироллиги


37. Марокаш Қироллиги


38. Нидерландия Қироллиги


39. Норвегия Қироллиги


40. Таиланд Қироллиги


41. Швеция Қироллиги


42. Латвия Республикаси


43. Ливан Республикаси


44. Литва Республикаси


45. Малайзия


46. Мальдив Республикаси


47. Мексика Қўшма Штатлари


48. Мўғулистон


49. Янги Зеландия


50. Бирлашган Араб Амирликлари


51. Португалия Республикаси


52. Албания Республикаси


53. Болгария Республикаси


54. Босния ва Герцеговина Республикаси


55. Беларусь Республикаси


56. Гватемала Республикаси


57. Гондурас Республикаси


58. Ҳиндистон Республикаси


59. Индонезия Республикаси


60. Қозоғистон Республикаси


61. Кипр Республикаси


62. Колумбия Республикаси


63. Корея Республикаси


64. Коста-Рика Республикаси


65. Маврикий Республикаси


66. Македония Республикаси


67. Мальта Республикаси


68. Молдова Республикаси


69. Науру Республикаси


70. Палау Республикаси


71. Панама Республикаси


72. Перу Республикаси


73. Польша Республикаси


74. Сан-Марино Республикаси


75. Сейшель Ороллари Республикаси


76. Сербия Республикаси


77. Сингапур Республикаси


78. Словения Республикаси


79. Суринам Республикаси


80. Тринидад ва Тобаго Республикаси


81. Тожикистон Республикаси


82. Фижи Республикаси


83. Филиппин Республикаси


84. Хорватия Республикаси


85. Чили Республикаси


86. Эквадор Республикаси


87. Россия Федерацияси


88. Руминия


89. Сент-Винсент ва Гренадин


90. Сент-Люсия


91. Словакия Республикаси


92. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги


93. Доминикана Ҳамдўстлиги


94. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги


95. Америка Қўшма Штатлари


96. Вьетнам Социалистик Республикаси


97. Тунис Республикаси


98. Туркия Республикаси


99. Украина


100. Бразилия Федератив Республикаси


101. Германия Федератив Республикаси


102. Сент-Китс ва Невис Федерацияси


103. Финляндия Республикаси


104. Франция Республикаси


105. Черногория


106. Чехия Республикаси


107. Швейцария Конфедерацияси


108. Эстония Республикаси


109. Жанубий Африка Республикаси

110. Ямайка


111. Япония






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПФ-5611-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистоннинг логистика жозибадорлигини

тубдан яхшилаш, шунингдек, маҳаллий аэропортларда

парвозларга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш

ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

  

А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари,Ишчи гуруҳ раҳбари

Ж.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Б.Б. Ниёзматов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосари

М.Б. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

А.У. Аккулов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б.

С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Н.Ш. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

А.А. Усманов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

Д.Т. Дехконов

-

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи

А.С. Камалов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

Т.Э.Ўлжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

лавозими бўйича

-

"Uzbekistan airports" АЖ раҳбари

А.Х. Ашуров

-

"Ўзаэронавигация" давлат корхонаси директори

Б.Б. Ашрафханов

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси

У.П. Касимходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б., Ишчи гуруҳ масъул котиби

   

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПФ-5611-сон Фармонига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4861-сон Фармони 5-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига келувчи ХХР (туристлар гуруҳлари таркибида), АҚШ ва Вьетнамнинг фуқаролари учун виза режими бекор қилинсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5273-сон Фармони 17-бандидаги "С.Р. Холмурадов" сўзлари "А.А. Абдухакимов" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармонининг 2-банди ҳамда 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом рус тилидаги матнининг 15-банди "б" ва "в" бандлари "с учетом надбавки (коэффициента стимулирования)" сўзлари билан тўлдирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги "Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3836-сон қарори рус тилидаги матнида:


а) 1-иловада:


19-банддаги "до момента оплаты" сўзлари "до начала оформления электронной визы" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банднинг учинчи хатбошидаги "допущенных ошибках" сўзлари "более трех технических опечаток" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Сотрудники Пограничных войск Службы государственной безопасности Республики Узбекистан могут самостоятельно проверять наличие оформленной действительной электронной визы на имя иностранного гражданина";


б) 2-илованинг 1-2, 6, 11-16, 18-20, 29-30, 34-38, 40, 45, 47-49, 53, 56-57, 59-61, 67-70, 76-78, 88, 90-95 ва 99-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Изоҳ: мазкур илованинг 6-банди "б" кичик банди 2019 йил 1 февралдан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 январь


"Халқ сўзи", 2019 йил 8 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 5-модда