Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 15.12.2018 й. 39/14-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.01.2019 й. 1141-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.01.2019 й.

N 1141-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.12.2018 й.

N 39/14


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг

чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 10/4-сон қарори (рўйхат рақами 1141, 2002 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 10-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк Раиси                                                           М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг

чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 39-банддаги "90310" ва "96310" рақамлари мос равишда "90305" ва "96307" рақамлари билан алмаштирилсин.


2. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Облигациялар бланкларини қабул қилиш ва топшириш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) асосида амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 17-модда