Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 12/ққ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 27-ққ-сон, Молия вазирлигининг 147-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 10.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 18.01.2019 й. 2974-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.01.2019 й.

N 2974-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.12.2018 й.

N 12/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.12.2018 й.

N 27-ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.12.2018 й.

N 147

ҚАРОРИ



"Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорини

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 2, 5-Б ва 19-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2974, 2018 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 8-сон, 147-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Инновацион ривожланиш вазири

И. Абдурахманов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Молия вазири

Д. Кучкаров

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 январь, 3-сон, 54-модда