Молия вазирининг 18.12.2018 й. 157-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.01.2019 й. 3124-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.01.2019 й.
N 3124
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
18.12.2018 й.
N 157
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси бюджет
ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС)
"Бюджет ҳисоботи"ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1-1. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил учун йиллик молиявий ҳисобот 2022 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 19 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 21 январь, 3-сон, 57-модда