Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2019 й. 79-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2019 й.

N 79




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 1999 ЙИЛ 3 СЕНТЯБРДАГИ 414-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бюджет ташкилотлари томонидан ходимларнинг меҳнат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасининг биринчи қисми 2-бандига мувофиқ қўлланилган жарималар бюджет ташкилотларининин ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаи бўлиб ҳисобланмайди ҳамда жарималар суммаси тегишли бюджет даромадига ўтказилади. Бу иш ҳақи ҳаражатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бюджетдан маблағ олувчиларга ҳам тадбиқ этилади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 февраль