Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2019 й. ПФ-5654-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.02.2019 й.

N ПФ-5654



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017 ЙИЛ 29 МАЙДАГИ

"ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ

БЕРИШ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СОҲАСИДА

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ,

ШУНИНГДЕК, ИЖРО ИШИ ЮРИТИШ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-5059-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоб тизимини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини қисқартириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармони 8-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари, истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда эса - 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади;".


2. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 февраль, 6-сон, 98-модда