Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2019 й. 89-сон "Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат ижтимоий гранти асосида молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2019 й.

N 89




ҲАМКОРЛИКДА ФИЛЬМ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ

ГРАНТИ АСОСИДА МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, хорижий мамлакатлар кинокомпаниялари иштирокида ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат ижтимоий гранти асосида молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 февраль