Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 29.01.2019 й. 188-мҳ-сон "Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.02.2019 й. 2428-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.02.2019 й.

N 2428-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

29.01.2019 й.

N 188-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома муқаддимасидан ", Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори" деган сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва "Ўзбекистон почтаси" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Ш. Садиков



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 февраль, 7-сон, 123-модда