Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 19.02.2019 й. 01-02/8-13-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.02.2019 й. 390-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.02.2019 й.

N 390-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

19.02.2019 й.

N 01-02/8-13


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

олиб келинадиган товарларнинг божхона

қийматини белгилаш бўйича йўриқномага

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 1997 йил 10 декабрдаги 05/8-374-сон (рўйхат рақами 390, 1998 йил 13 январь) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқноманинг 3.8-2-банди саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақ бўлмаганда 1-усул қўлланилмайди ва божхона қиймати бошқа усуллар билан аниқланади.".


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                             М. Азимов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 март, 9-сон, 157-модда