Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 04.03.2019 й. 49-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 4-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 2495-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й.

N 2495-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

04.03.2019 й.

N 49


БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш

муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг

4-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 4-иловаси 6-банди "Гиёҳвандлик воситалари," деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Олий суди билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           П. Бобожонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 211-модда