Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 23.02.2019 й. 4/12-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.03.2019 й. 2014-15-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2019 й.

N 2014-15




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.02.2019 й.

N 4/12


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банки раиси                                           М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 49-бандда:

1-кичик банддан "ва уларнинг муҳрлари билан (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

11-кичик банддан "(нотариал тартибда ёки бошқа усулда тасдиқланган)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 114-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"имзо намуналари қўйилган карточка.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 223-модда