Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.2019 й. ПҚ-4241-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2019 й.

N ПҚ-4241



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

АГРОСАНОАТ МАЖМУИ УСТИДАН НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5690-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси ташкил этилсин.

3. Инспекция бошлиғига, зарур ҳолларда, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ишлаб чиқариш ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) қуйидагилар устидан давлат назоратини амалга ошириш:

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолати;

пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши;

пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотларнинг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши;

корхоналар томонидан пахта техник чигитининг тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулоти сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эгалиги;

дон сақланаётган корхоналарда унинг сифати ва миқдори бўйича тўғри сақланиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, экинлар навларини синаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан барча назорат ва мониторинг амалга оширилиши;

идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назорат амалга оширилиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланилиши;

б) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили, уларнинг уруғлари ҳамда улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувини ўтказиш;

в) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

г) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиш.

4-1. Белгилансинки, ғўзанинг бирламчи ва элита уруғчилиги лабораторияларидаги синов намуналарининг тола сифати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасасида бепул таҳлил қилиб берилади.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Инспекцияни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошқаради;

Инспекция бевосита Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобдордир;

Инспекция бошлиғи меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, Инспекция бошлиғи ўринбосарлари - вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


6. Белгилансинки:

Инспекция қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Инспекция таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар уларнинг қонуний талабига кўра бепул тақдим этилади;

давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар Инспекцияга унинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси томонидан Инспекциянинг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматларнинг солиқ солинадиган базага киритилмайдиган амалдаги тартиби сақланиб қолинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси икки ҳафта муддатда қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси балансида турган ва у томонидан фойдаланилаётган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа моддий-техника қимматликларини Инспекция балансига ўтказилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Вахабов) икки ой муддатда Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларини юклатилган вазифаларнинг юқори ҳамда профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инспекциянинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги" Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази"давлат унитар корхонаси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни;

қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси учун молиялаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини назарда тутган ҳолда Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқласин.


11. Инспекция Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Обиназир кўчаси, 109-уйда жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3699-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 202-модда