Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2019 й. 243-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2019 й.

N 243



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш ва тарифларнинг кескин оширилишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Сидиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 мартдаги

243-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й.. 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида:


а) 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига  аҳолини газ билан таъминлаш учун ҳамда локал қозонхоналарга - аҳоли эҳтиёжлари учун";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 103-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Табиий газдан аҳолини газ билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳамда аҳоли эҳтиёжи учун локал қозонхоналарга табиий газга маиший истеъмолчилар учун белгиланган тариф қўлланилади".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март