Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2019 й. 293-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2019 й.

N 293



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ

31 МАЙДАГИ 251-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик карзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-банд) ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 апрелдаги

293-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари

фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги

251-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 8-банднинг тўртинчи-бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги бешта хатбоши шаклида баён этилсин:

"Белгилансинки, "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларини декларация қилиш чоғида "Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси" АЖ учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган юқори ликвидли товарларни сотиш бўйича "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ хизматларига 0,1% миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади ва улар қуйидаги улушларда ўтказилади:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бюджетдан ташқарп жамғармасига - 0,05 %;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига - 0,03 %;

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига - 0.02 %.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Молия вазирлиги биржалар ва уларнинг аъзолари томонидан воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларига риоя этилишини назорат қилсин".


2. 9-банддаги "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" очиқ акциядорлик жамиятининг" сўзлари "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 апрель